Хабар берганимиздек, пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда 16 давлатдан 400 нафарга яқин ёш дзюдочилар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун татамига чиқишди.
Мазкур нуфузли мусобақада Яккабоғ ўғлони Аббос Шермаҳматов -90 кг вазн тоифасида ўзининг Саудия Арабистони ва Ҳиндистонлик рақибларини иппон баҳоси билан мағлуб этиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Аббос финалда ҳам Монголиялик рақиби устидан зафар қучиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Аббос финалда ҳам Монголиялик рақиби устидан зафар қучиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.
"Бугунги ғалаба билан Аббос Шермаҳматовни барча тумандошларимиз номидан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ютуқлари давомли бўлиб, Жаҳон, Олимпияда чемпионлари бўлиш ҳам насиб этсин. Фурсатдан фойдаланиб чемпионнинг оила аъзолари ва унинг ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшган барча устозларига ҳам раҳмат айтаман" дейди Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев.