Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган махсус самбо спорт залидан бешта Осиё чемпионлари етишиб чиқди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган махсус самбо спорт залидан бешта Осиё чемпионлари етишиб чиқди

Жамият / Сиёсат / Спорт / Пост 06-июн, 03:359 535
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган махсус самбо спорт залидан бешта Осиё чемпионлари етишиб чиқди

2020 йил сўнггида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга сафари чоғида спортчилар билан учрашув бўлиб ўтганди. Спортчилар орасида самбо бўйича Сербиядаги жаҳон чемпионати ғолибаси Мушарраф Ибодуллаева ҳам иштирок этиб, давлат раҳбаридан Яккабоғ туманида самбо зали қурилишини сўраганди. Ўша ернинг ўзида Шавкат Мирзиёев масъулларга ушбу масала юзасидан топшириқ берганди. 

Ушбу топшириқ доирасида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида самбо билан шуғулланиш учун махсус спорт зали қуриб битказилиб, янги йил арафасида замонавий спорт залининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман раҳбарлари, жамоат арбоблари, ва спортчилар иштирок этишди. 

Ҳозирда республикамиздаги ягона самбога ихтисослашган мазкур мажмуа тарбияланувчилари жорий йилнинг 2-5 июнь кунлари Ливан давлатида ўтказилган самбо бўйича Осиё чемпионатида иштирок этишди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 7 нафар яккабоғлик самбочи қизларимиз иштирок этиб, беш нафар спортчиларимиз Гулҳаё Жўраева, Феруза Бобоқулова, Мушарраф Ибодуллаева, Гулсевар Ўроқова ва Мухлиса Турдиевалар олтин медалларни қўлга киритиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлган бўлсалар, қизларимиз 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини ҳам ҳисобга қўшиб қўйдилар.

Фурсатдан фойдаланиб Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга бутун яккабоғликлар номидан билдирган ишончлари ва эътиборлари учун чексиз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

Келажакда ушбу спорт залидан янги Мушарраф Ибодуллаевалар, Гулҳаё Жўраевалар каби Жаҳон, Осиё чемпионлари етишиб чиқишда давом этаверсин.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР