Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли тумандошлар!
Авваламбор, мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами –Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги билан Сизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни ва барча тумандошларимизни самимий муборакбод этаман!
Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарихимиз зарварақларига битилган.
Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.
Айниқса, сўнгги 5 йил мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга танилмоғи учун асосий омил бўлди. Ўзбекистонимиз ҳам ўз ўрнида жаҳонга юз тутмоқда.
Минг шукрона билан айтишимиз мумкинки, бугун аждодларимизнинг эзгу ниятлари, орзулари ижобат бўлди. Айни кунларда ушбу қутлуғ шодиёнани бутун республикамиз аҳли қатори яккабоғликлар ҳам кўтаринки руҳ билан қарши олмоқдалар.
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида байрам олдидан зиёратгоҳ ва қабристонларда, кўча ва хиёбонларда ҳашарлар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Ўтган 30 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларининг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муносиб уй-жойлар ва зарур инфратузилма билан таъминлаш асносида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, Яккабоғ тумани марказида 6 та 5 қаватли 120 та хонадонли уй-жойлар барпо этилди. Бундан ташқари тумандаги Чўмич массивида 80 хонадонга мўлжалланган 5 қаватли уй-жойларни қурилиш ишлари бошланган бўлиб, йил якунида аҳолимиз учун фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Шунингдек, туманимизнинг “Нурафшон“ маҳалласида тадбиркорларимиз томонидан эса 2 сотихли 102 та турар жой масканлари қад кўтармоқда.
Инвестиция дастури доирасида 13 млрд. 761 млн сўм маблағ ажратилиб, айни пайтда 2 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 2 та мактаб янгидан қурилди, 3 та мактаб капитал таъмирланди.
Яккабоғ туманидаги Дарё қишлоғидаги 2 та кўприк, Самоқ ва Эски Яккабоғ маҳалласидаги 2 та кўприк қайта қурилиб фойдаланишга топширилди.
Эски Яккабоғ қўрғончасида аҳолимизнинг саломатлигини сақлаш мақсадида 1 та янги туғруқхона қурилиб фойдаланишга топшириш арафасида турибди.
Туманимиз марказида 2 та янги спорт иншооти ва маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари барпо этилди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Яккабоғ тумани марказида қиймати 6 млрд.173 млн.сўмлик замонавий кўринишдаги 3 қаватли “Ёшлар маркази” биноси ҳамда 1млрд 400 млн сўмлик “Самбо зали” қуриб битказилиш арафасида турибди.
Шунингдек, Муҳтарам Президентимиз топшириқларига кўра, туман ҳудудида умумий қиймати 11 млрд 450 млн сўмлик “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ташкил этилиб, 106 та янги иш ўрни яратилди.
Қишлоқ хўжалиги сохасида бу йил пилла хомашёси етиштириш борасида 271тоннага эришилиб, ҳосил 100% га бажарилди, 800 гектар майдонга сара уруғ қадалиб, мавжуд 324 та фермер хўжалиги томонидан 28 430 тонна дон маҳсулоти етиштирилди. Режа 100% дан ошириб бажарилди.
Энг улуғ ва энг азиз байрам –Мустақилликнинг 30 йиллиги кенг нишонланаётган бугунги кунда, туманимиз аҳлининг истиқлолни мустаҳкамлаш ва ислоҳотларни ривожлантиришдаги фидокорона хизматларига Президентимиз томонидан муносиб баҳо берилаётганлиги барчамизга катта ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Яккабоғ туманидаги “Қорабайир” отчилик мажмуаси директори Садиков Джахонгир Равшанханович муносиб хизматлари учун “Дўстлик”ордени билан тақдирланди. Шу мажмуа чавандози Худоёров Уйғун Холмурод ўғли Президентимиз томонидан 30 июнъ Ўзбекистон Ёшлари куни муносабати билан “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланди.
Қадрли тумандошлар!
Ўзбекистон - ёшлар мамлакати. Ёшларимиз бугун спорт, маданият ва таълим йўналишларида ҳам қатор ютуқларини қўлга киритмоқда.
Жумладан, жорий йилда Сербия давлатида ўсмирлар ўртасида спортнинг Самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ибодуллаева Мушарраф қизимиз мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, олтин медални, Эшқулова Муниса бронза медалини қўлга киритди. Биз ишонамизки, булар каби мустақил юрт фарзандлари бундан кейин ҳам жаҳон ареналари узра ғолиблик ва ютуқларни қўлга киритаверади.
Яна бир бор, туманимиз аҳлини Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик,ва аҳиллик туйғулари янада зиёда бўлишини сўраб қоламан.
Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!