Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг ёшларга табриги » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг ёшларга табриги

Сиёсат / Пост 30-июн, 17:559 1 019
Ассалому алайкум, азиз ёшлар! 

Барчангизни 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Сиз бизнинг бебаҳо  хазинамиз, куч -қудратимиз ва буюк  келажагимиз  тимсолларидирсиз!

Бугун мамлакатимизда ёшлар учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган бўлиб, уларнинг таълим олишлари, касб ўрганишлари, бандлиги, уй-жой таъминоти ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган.                                                                                                  
Ёшларимизнинг жисмоний соғлом, маънавий етук инсонлар бўлиб етишишлари учун  беш ижобий ташаббус доирасида кўплаб ўйингоҳлар, сув ҳавзалари, спорт мажмуалари ва саройларининг барпо этилаётганлиги ва энг муҳими, фарзандларимиз ўртасида спорт билан мунтазам шуғулланадиган, соғлом турмуш тарзини ўз ҳаётий мақсадига айлантирган кучли ва зукко йигит-қизлар сафининг кундан-кунга кенгайиб бораётганлиги фикримиз далилидир.  

Албатта, бунга жавобан ўғил-қизларимиз жонкуярлик, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларни ҳис қилган ҳолда турли ташаббуслари ва ютуқларини намоён этишмоқда.

Туманимиздаги  умумий ўрта таълим мактабларини олтин медаль билан  49 нафар ва кумуш медаль билан тамомлаган 18 нафар  йигит-қизлар, спортнинг турли йўналишларида  жаҳон ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган ёшлар, нафақат бизнинг, балки бутун Ўзбекистоннинг ҳам фахри, ғуруридир.
 
Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбари томонидан  30-июнь- Ёшлар куни муносабати билан  мукофотланган бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшлар қаторида «Қорабайир» отчилик мажмуаси чавандози Худаёров Уйғун Холмурод ўғлининг  ҳам эътироф этилганлиги туманимиз учун қувонарли ҳолдир.                                                     
Бугун биз Янги Ўзбекистонни бунёд этиш жараёнида эканмиз, бунда сизнинг-ёшларнинг,ўрнингиз ва ролингиз бениҳоя   муҳим ва аҳамиятлидир!

Азиз ёшлар, мен сизларга бугунги байрамингиз муносабати билан Ўзбекистонимиз тараққиёти, равнақи ва гуллаб-яшнаши учун улкан ҳисса қўшадиган янги авлод бўлиб етишишингизга ва шу буюк мақсад йўлида бор кучингизни сарфлашингизга, ҳар бир жабҳада юқори марраларни  эгаллашингизга   тилакдошман! 

Зеро, Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшашимиз, буюк келажакни барпо этишимиз учун  барчамиз домий изланишимиз, ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли ва самарали фойдаланишимиз мақсадга мувофиқдир!

Юракдаги улкан жасорат,шижоат ва қалбингиздаги эзгулик алангасини ҳеч қачон сўндирманг,  азиз ёшлар!

Туманимиз  ёшларини  ушбу байрам билан яна бир бор муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги орзу-истаклари амалга ошишини  яратгандан сўраб қоламан!

Лутфиддин Джураевич Абдуллаев

 Яккабоғ  туман ҳокими

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР