Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ тумани ҳақида маълумот » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ тумани ҳақида маълумот

Jamiyat / Пост 23-фев, 14:319 3 262

 

Қашқадарё вилоятидаги Яккабоғ тумани 1926 йил 29 oктябрда ташкил этилган.

Яккабоғ туман бўлиб шакллангунга қадар, унинг ҳудудлари кўҳна Кешнинг ажралмас қисми эди.

       

Тахминларга кўра, қадимий ва кўҳна Кешнинг ёқасида яшил боғлар мавжуд бўлиб, бу боғлар Кеш ёқасидаги боғлар деб аталган. Шунингдек, йиллар ўтиши билан “ёқадаги боғ”, “ёқа боғ” маъносида ишлатилган. Кейинчалик, “Ёқабоғ” деган жой номи пайдо бўлган. Йиллар ўтиши билан Ёқабоғ номи Яккабоғ номи билан аталганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.


Йирик Кеш вилоятининг (олдин вилоят деб аталган) маъмурий тизимида XVI-XVII асрларда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилган. Манбаларга кўра, шу даврларда Чироқчи ва Ғузор туманлари Кеш вилоятидан ажралиб чиққанлиги маълум қилинади. Шу маълумотларга таянган ҳолда, Яккабоғ номининг пайдо бўлиши ҳам XVII-XVIII  асрларга бориб тақалади.

Иккинчи тахминларга кўра, Яккабоғ вилоятининг пайдо бўлиши аштархонийлар даврига (XVIII асрнинг биринчи ярми)га бориб тақалади.


Кенагас ва манғитлар Шаҳрисабз вилоятига келиб ўрнашган пайтлари ҳамда Муҳаммад Рахимжон манғит Шаҳрисабз вилоятини бўйсундирган пайтларда  Така, Яккабоғ, Сурхоб минтақаларида авақли уруғининг чағир тармоғидан чиққан Қосимбий ҳоким бўлиб турган эди. Қосимбей қатъиятли ва жасур кимса бўлган.


1759 йилларда тахминан, Яккабоғ Қосимбей авақли ва унинг авлодлари тепасида турган маъмурий бошқарув тизимига эга бўлган вилоят бўлган.


Бу пайтда Шаҳрисабзда машҳур Бекназар девонбеги беклик қилар эди.

Яккабоғ тумани турли йилларда Шаҳрисабз, Чироқчи, Қамаши туманларига қўшилган. Кейинчалик яна ажратилган. Шимолдан Чироқчи, Шаҳрисабз, шарқ, ғарб ва жанубдан Қамаши туманлари билан чегарадош.


Яккабоғ тумани Қашқадарё вилоятининг шарқий қисмида жойлашган

Ҳудудий майдони 1,349 кв км.

Доимий аҳолиси 271 000 минг киши (2022 й). 

      Маркази Яккабоғ шаҳри.

      Туманга бўйсунувчи шаҳарча 1 та (Эски Яккабоғ),

      Шаҳар типидаги посёлкалар 14 та, 

      Қишлоқ аҳоли пункти 114 та, кўчалар 612 та.  


Яккабоғ туманида 62 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Булар:

Айғиркўл, Алакўйлак, Бешўғил, Бунёдкор, Гулистон, Ғозлиқ, Дарё, Дархон, Ёшлик, Жайчи, Жамбул, Жийда, Ибн Сино, Истиқлол, Ишкент, Каттабоғ, Кенггузар, Қайрағоч, Қатағон, Чинобод, Нурли йўл, Қўштегирмон, Қўшчинор, Маданият, Мевазор, Мустақиллик, Наврўз, Нурафшон, Обод, Оқтош, Пахтакор, Самоқ, Сандал, Совуқ булоқ, Татар, Турон, Тўқбой, Узун, Уйғур, Уламжи, Ўрта, Хиёбон, Хонақа, Хўжаилғор, Чайдари, Чўмич, Шар-шар боғот, Эсат, Эски Яккабоғ, Янгиобод, Янгиҳаёт, Яшнобод, Учтепа, Фаровонлик, Толлибулоқ, Широзий, Сероб, Қишлиқ, Истиқбол, Қоратут, Шодлик, Дўстлик.


Яккабоғ туманидаги таълим муассасалари:    

     Умумтаълим мактаблар сони 102 та

     Мусиқа мактаблар сони  1 та 

     Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби 2 та

     Касб-ҳунар мактаблари сони 3 та

     Маданият марказлари 5 та

Тумандаги соғликни сақлаш муассасалари:

     1. Марказий шифохона 1та

     2. Марказий поликлиника 3та

     3. Тез тиббий ёрдам муассасаси 1 та

     4. Оилавий поликлиникалар 7 та

     5. Қишлоқ врачлик пунктлари 6 та

Яккабоғ туманида  2 та бозор мажмуаси, 1 та ёшлар истироҳат боғи, 18 та зиёратгоҳ, 148 та қабристон, мавжуд.


Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани энг гўзал, хушманзара, об-ҳавоси мўтаъдил, сабзавор масканлардан биридир.                     

Яккабоғ тумани ўзининг тоғлари, қирлари, даштлари, экинзор ерлари, дарёлари, ўзининг деҳқон, боғбон, пахтакор, ғаллакор, шоликор, пиллакорлари билан, олимлари, шоирлари, маданият ходимлари билан,  бетимсол тарихи билан машҳурдир.


Шунингдек, Яккабоғ тумани буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг киндик қони тўкилган, камол топган юрт сифатида тарих зарварақларига муҳрланган. 


Тарихий манбаларда баён этилган, ҳозирги кунда эса аниқ исбот топган Соҳибқирон Амир Темур туғилган қишлоқ Хўжаилғор   Яккабоғ ҳудудида жойлашган. 


Ҳозирги пайтда Соҳибқирон туғилган Хўжаилғор қишлоғида "Хўжаилғор зиёратгоҳи" мавжуд бўлиб, Амир Темур киндик қони тўкилган муборак маскан сифатида муқаддас қадамжога айлантирилган. 

Бундан ташқари Яккабоғ ҳудудида " Тезоб ота хонақоси" номи билан     2 та тарихий обида ҳам мавжуд бўлиб, тарихи ХV га бориб тақалади. 

    

Биринчи сағанада иккита аёл кишининг қабри бўлиб, улар Амир Темурнинг эваралари бўлганлиги ҳақида маълумотлар сақланиб қолган.


Бундан ташқари, Аҳли Қуръонота, Чиллабулоқота, Бобобулоқота,      Кўк тиктошота, Кўктошота, Хўжа Бузрукота, Имом Яқуб, Бобо Шоди, Тутакота, Лангарота, Шоди Шайх зиёратгоҳлари мавжуд. 

Асосий дарёси 2 та -Яккабоғдарё (Қизилдарё), ирмоқлари Чўянлисой, Турнасой. Сув омборлари Қопабоғ, Нўғайли, Янгиқўрғон.

Фойдали қазилмаларидан тошкўмир, кумуш, қўрғошин, мис, рух рудалари, нефть бор.


Яккабоғ туманида туғилган машҳур инсонлар Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, биология фанлари доктори, олим Асқар Холмуродов, Фан доктори, филолог олим, журналист  Очил Тоғаев, фан доктори Холмамат Бегнаев, фан доктори Неъмат Рўзиев, социология фанлари доктори Мансур Бекмуродов Бобомуродович, фан доктори Фарҳод Маҳкамович Юсупов, Республика хотин-қизлар гендер тенглиги бўйича қўмита раиси, сенатор Эшматова Феруза Фарҳодовна, Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исломович Муҳаммадиев,   Архитектура фанлари доктори Мирзаев Абдиалим, математика фанлари доктори Ҳасан Эшматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, Фарҳод Абдуллаев, ОМБУДСМАН- Муҳаммадиев Улуғбек Насриддинович, Ўзбекистон халқ ҳофизи Бекназар Дўстмуродов, таниқли хонандалар Алижон Исоқов, Воҳиджон Исоқов, Жасур Исоқов,  шоир Турсунбой Очилов, шоира Майрам Шаропова, Мавлуда Очилова, Сафар Каттабоев, ҳажвчи ёзувчи Муҳаммад Очил, Нормурод Норқобилов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳаким Сатторий, Юсуф Бердиев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Носир Муҳаммад, филология фанлари доктори, профессор, ёзувчи Дамин Тўраев,тарихчи ёзувчи Жуман Тухлиев каби 30 дан ошиқ фан докторлари, ёзувчи, сиёсий арбоблари бор.




Д.Хушвақтова

Туман ҳокими маслаҳатчиси                                   


Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR