Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Jamiyat / Пост 17-окт, 15:079 578
Яккабоғ тумани "Узун" МФЙ "Узун" қишлоғида доимий рўйхатда турувчи ҳозирда "Жайчи" МФЙда ижарада яшовчи фуқаро Келдиёрова Мехринисо туман ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан назоратга олинган бўлиб, унга доимий равишда моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.



Келдиёрова Меҳринисо аҳоли бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобидан фарзандларига 0-18 ёш нафақаси берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-258 сонли қарорига асосан 2 нафар фарзанди учун 200 минг сўмдан 400 минг сўм миқдорида пул тўлаб келинмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сонли қарорига асосан, "Аёллар дафтари"нинг 3-босқич 5 тоифасига киритилиб, "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан уч миллион беш юз минг сўм миқдорида ижара тўлови ҳам тўлаб берилган.

2022 йилда эса, Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашининг 23 августдаги ВИ-43-84-4-68-К/22-сонли қарорига асосан бир ярим миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 11 июнь санасида вилоят ҳокими томонидан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро M.Келдиёровага тикиш машинкаси ҳам берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 737-сонли қарори бўйича  уй-жойга муҳтож хотин-қизлар рўйхатида киритилган. Шу сабабдан Яккабоғ туманидаги "Кенгузар" МФЙ худудида жойлашган ижтимоий уй-жойлардан ажратиб бериш тўғрисида таклиф берилган. Лекин мазкур таклиф фуқаро Келдиёрова Меҳринисо томонидан рад этган.

Шунингдек, фуқаро ўз интервюсида ҳокимият вакиллари томонидан тазйиқларга учраётганини ҳам иддао қилган, лекин на туман ҳокими на бошқа ҳокимлик вакиллари томонидан фуқарога нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ёки қўпол сўзлар ишлатилмаган.

Мазкур фуқарога йил давомида туман ҳокимлиги ва саховатпеша инсонлар томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари доимий бериб келинмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR