Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев "Ўрта" МФЙ "Қурашайх" қишлоғида маҳалла фаоллари билан учрашди.
Учрашувда ушбу қишлоқда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ариқларни тозалаш, томорқалардан унумли фойдаланиш, дарахт ва деворларни оқлаш кераклиги айтилиб, бу каби ишларда нуронийлар, фаоллар ва маҳалла раислари шахсий намуна кўрсатишлари лозимлиги таъкидланди.