Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев "Ж.Михлиев", "К.Мойлиев", "К.Ашуров", "Навоий" ва "А.Ҳолиқов" ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ходимлари ва фермерлар билан учрашди.
Учрашувда қишлоқ хўжалигида суғориш тизимини тартибга солиш, зовур ва ариқларни тозалаш, маҳаллий ўғитларни чиқариш, техникалар таъмири, шудгорлаш ишларини жадаллик билан олиб бориш ва ғалла экилган майдонларни суспензия қилиш каби масалаларда туман ҳокими томонидан керакли тавсия ва топшириқлар бериб ўтилди.
Шунингдек учрашувда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида экилган турли хил мевали ва манзарали кўчатларни суғориш тизимини ташкил этиш ҳамда амалий ишларни кенг олиб бориш лозимлиги ҳам айтиб ўтилди.