Яккабоғ ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида "Ж.Михлиев" ҳудудида бўлишди.
Унда туман ҳокими ғалла экилган майдонларни озиқлантириш, маҳаллий ўғитларни жамғариш, суғориш ишларини якунига етказилиши, тутзор қатор оралиқларини шудгорлаш самарасиз деб топилган тут дарахтларининг ўрнига янги ниҳоллар экиш, экилган беда майдонлари талабга жавоб бермаслиги каби масалаларни танқид қилди ва ушбу йўналишларда аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш кераклиги тўғрисида мутасаддиларга топшириқ берди.