Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди

Жамият / Сиёсат / Пост 17-фев, 19:489 498

Сайёрамизда экологик вазиятнинг бузилишига, мамлакат фуқароларининг саломатлигини, ҳар бир хонадонларимизнинг кўркамлигини оширишга бефарқ бўлмаган Муҳтарам Президентимиз жорий йил 2-ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб бердилар.


Бугун Яккабоғ ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбарияти ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Оқтош" маҳалла фуқаролар йиғинида Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида семинар ташкил этилди.

Семинарда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш мақсадида туманда самарали ишлар олиб борилаётгани,  жорий йилнинг баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли, уюшқоқлик билан ташкил қилиш бўйича режа-тадбирларни белгилаб олингани, ҳозирда ҳам бу бўйича қатор амалий ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.



Яккабоғда  туманимизнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, 2022 йилнинг баҳор мавсумларида 750,0 минг  дона мевали ва манзарали кўчатлар экишни режа қилиб олганмиз. Жумладан, 200 туп акация, 500 туп чинор,  2,0 минг туп Виргин арчаси, 1,0 минг туп Шарқ туяси, 2,0 минг туп каштан,   50 туп лола дарахти, 20 туп липа, 30 туп оқ қайин, 5,0 минг  туп эман,  7,0 минг туп япон сафураси, 3,0 минг туп катальпа, 2,0 минг туп шумтол, 10,0 минг туп қайрағоч, 2,0 минг туп павлония, 100,0 минг туп терак, 500 туп заранг, 2,0 минг туп қрим қарағай, 300 туп сурия атиргули,  200 туп ҳинд сирени, 3,0 минг туп жийда, 10,0 минг туп ёнғоқ, 5,0 минг туп беҳи, 200,0 минг туп узум, 100,0 минг дона тут кўчатлари, 200,0 минг дона дарахт қаламчалари, 20,0 минг туп бошқа турдаги манзарали кўчат ва буталар,        100,0 минг туп мевали дарахт кўчатлари экилади. Ҳозиргача 694,0 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу ишга сектор раҳбарларидан тортиб ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ходимлари ва фуқаролар ҳам ҳиссани қўшишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР