Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев туманнинг энг чекка "Навоий" ва "Абдураззоқ Ҳолиқов" ҳудудларида қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Лутфиддин Абдуллаев жараёнлар билан танишар экан, қишлоқ хўжалигида ишлар суст кетаётгани, масъуллар ўз ишини тўлиқ бажармаётганини танқид қилиб, ушбу ҳолатларга масъулиятсизларча ёндашгани сабаб туман ҳокими ўринбосари Зулқарнай Имомовга жиддий огоҳлантириш берди.
Шунингдек, июль, август ойлари ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари парваришида масъулиятли давр эканлиги ҳисобга олиниб, "Долзарб 40 кунлик" деб эълон қилинди. Бу вақт мобайнида эса барча агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, ғўзани ўз вақтида суғориш, культивация қилиш, кўсак қурти, ўргимчаккана каби зараркунандаларнинг кўпайишига қарши биологик усулда курашишни кенгайтириш, ҳосилларни касалликлардан асрашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтилди.