Эрон Ислом Республикасидан Яккабоғ туманига ташриф буюрган инвесторлар Меҳрад Масуди ҳамда Аббас Моҳаммадилар туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев билан учрашди.
Ташриф давомида эронлик инвесторлар Яккабоғ туманига картошкачиликни ривожлантириш, картошка уруғини етиштириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етиштириш бўйича туман ҳокими билан музокаралар олиб боришди.
Шундан сўнг, туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигида эронлик инвесторлар Татар ва Турон ҳудудларда бўлишиб, ер майдонларининг ҳолати билан танишдилар.
Якунда инвесторлар фермерлар билан дастлаб 50 гектар ер майдонида картошка уруғини экишга келишиб, кейинги йилларда ушбу ер майдонларини кенгайтириш ҳамда ривожлантиришни режа қилишди.