Яккабоғ туманида 2022 йилнинг 11 феврал куни ўтказилган “Буш иш ўринлари ” ярмаркаси тўғрисида МАЪЛУМОТ
Яккабоғ туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, туман солиқ инспекцияси ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида тумандаги ишсиз ёшлар ва Қуролли кучлар сафидан захирага бўшатилган фуқаролар, аҳолининг иш билан банд бўлмаган ишсиз қатлами вакилларини бандлигини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 11 феврал куни Бешўғил мфй “30 мактаб ” биносида туман миқёсида “Бўш иш ўринлари мехнат” ярмаркаси ўтказилди.
Иш ўринлари меҳнат ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад аҳолининг банд бўлмаган тоифаларини жумладан, хотин-қизларни, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, Қуролли кучлар сафидан бўшатилган фуқароларни, ҳарбий сафарбарлик чақирувидаги банд бўлмаган ёшлар ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни бандлигини таъминлаш ва жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларни олдини олишнинг асосий чора-тадбирларидан бири ҳисобланади.
Иш ўринлари меҳнат ярмаркасида туман ҳудудидаги 117 та корхона, ташкилотлар ўзларининг 521 та бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан ташриф буюрди ва бўш иш ўринларини тақдим этдилар.
Иш ўринлари меҳнат ярмаркасига 105 нафар фуқаролар қатнашишди, уларнинг 71 нафарини ёшлар, 48 нафарини хотин-қизлар ва 4 нафарини Қуролли кучлар сафидан захирага бўшатилган фуқароларни ташкил этди. Ярмаркага қатнашган фуқароларнинг 18 нафарига мавжуд бўш иш жойларига ишга жойлашишлари учун 4 нафарига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига туман АБКМ томонидан йўлланмалар берилди. Йўлланма берилганларнинг 14 нафарини ёшлар, 6 нафарини хотин-қизлар, 1 нафарини Қуролли кучлар сафидан захирага бўшатилганлар шахсларни ташкил этди.
Шунингдек, 83 нафар фуқароларга турли хил тадбиркорлик ва бошқа йўналишлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.