Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғда "Ёшлар дафтари"га киритилган 60 нафар ёшларга замонавий тикув машиналари бепул берилди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғда "Ёшлар дафтари"га киритилган 60 нафар ёшларга замонавий тикув машиналари бепул берилди

Siyosat / Пост 02-апр, 22:089 1 304
Яккабоғ туманида ёшлар дафтарига киритилган ишсиз, кам таъминланган оилалар фарзандларига ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Шу жумладан туманда ташкил этилган ёшлар жамғармаси ҳисобидан, 60 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилганларга, ўзларини тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўз бандлигини таъминлаш мақсадида бепул замонавий тикув машиналари тарқатилди.

"Бизга янги замонавий тикув машиналари бепул берилди. Мен бу кўрсатилган эътибордан жудаям хурсандман. Энди мен янги мақсадлар сари олға интилиб, ўз бандлигимни таъминлаб, маҳалламиз хотин-қизлари учун чиройли кўйлаклар тикиб бермоқчиман. Бизга кўрсатилган бу эътибор учун Юртбошимизга, туман ҳокимлигига ва маҳалламиз раисига каттадан катта раҳмат айтиб қоламан" дейди "Чинобод" маҳалласида яшовчи Жабборова Фазилат


Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR