Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғдаги ҳар бир кўприк ҳоким назоратида » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғдаги ҳар бир кўприк ҳоким назоратида

Жамият / Пост 05-апр, 22:199 1 076
Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев тумандаги "Самоқ" ҳамда "Эски Яккабоғ" ҳудудидаги кўприк  қурилиш жараёнлари билан танишди.

Туман ҳокими кўприк қурилиш ишлари билан танишар экан узоқни кўзлаб, замонавий йўл архитектура талабларига мос равишда барпо этиш кераклиги ҳамда йўловчиларга ҳар томонлама қулайлик яратиш кераклигини таъкидлади. Айрим йўл қўйилаётган  юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига ўзининг танқидий фикрларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж.Раматов раҳбарлигида 2020 йил 1 майда ўтказилган 13-сонли йиғилиш баёнида 2020 йилда шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктлари кўчаларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш бўйича ўтказилган йиғилиш байёнида “Эски Яккабоғ” МФЙ Гулистон қишлоғидаги кўприкни реконструкция қилишни режалаштириб, Давлат дастурига киритган эди.

Бугунги кунда ушбу кўприкда 1 млрд 700 млн сўмга лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, пудратчи “Равшан Зар” шуъба хўжалик жамияти томонидан қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу кўприк 2020-2021 йилда дастур асосида қуриб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Иншоотнинг қурилиши тўҳтаб қолиш сабаблари 2021 йилги шартнома ва молиялаштирилиши март ойининг охири бўлганлиги учун пул маблағлари молиялаштирилиши кечиктирилган.

Шу сабабли  пудратчи ташкилотлар томонидан  қурилиш монтаж ишлари вақтинча тўҳтаб қолган.

"Ҳозирги кунда шартнома тузилиб тез кунларда пул маблағи ажратилгандан сўнг  15 нафар ишчи ходим ҳамда 5-6 та махсус техникалар билан  қурилиш монтаж ишларини  май ойини оҳиригача якунига етказиб фойдаланишга топширилади" дейди “Равшан Зар” шуъба ҳўжалик жамияти бош муҳандиси Абдувоҳид Нурқобилов.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР