Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Ижтимоий соҳа ташкилотлари ўрганилди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Ижтимоий соҳа ташкилотлари ўрганилди

Jamiyat / Taʼlim / Sport / Пост 29-окт, 10:449 737


Жорий йилнинг 28 октябрь куни вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қобилов Анвар Эшпўлотович Яккабоғ туманида бўлиб, ижтимоий соҳа ташкилотлари фаолияти билан танишди.



Анвар Қобилов дастлаб, Яккабоғ туманидаги Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли ихтисослаштирилган мактабда бўлиб, олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, таълим жараёнлари билан яқиндан танишиб, масъулларга ўзининг тегишли топшириқ ва кўрсатмаларини берди.


Сўнгра "Совуқбулоқ" маҳалласида янгидан барпо этилаётган 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини реконструкция қилиш ишлари билан танишиб, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз вақтида топшириш вазифасини қўйди.


Маълумот ўрнида Қашқадарё вилояти хокимлиги “Ягона буюртмачи инженеринг компанияси” буюртмачилигида қурилиш таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “Гидротехника Ирригация” ХИЧК томонидан олиб борилиб, ДМТТнинг янги биноси 150 ўринга мўлжалланган. Қиймати  4.929 млн.сўмни ташкил этади. Шартнома бўйича 25-сонли ДМТТнинг янги биноси қурилиш ишлари  2022 йилнинг 1 ноябрь кунигача якунланиши белгиланган.


Анвар Қобилов шу куннинг ўзида Яккабоғ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли “Баркамол авлод” болалар мактабига қарашли туман Ахборот кутубхона марказида ҳам бўлиб, ушбу бинони таъмирлаш лозимлиги ва бу ерда “Маънавият маскани” ташкил этиш бўйича ўзининг таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR