Жорий йилнинг 13 октябрь куни YouTube ижтимоий тармоғида фуқаро Н.Эшназарованинг давлат ижрочиларининг хатти-ҳаракатларидан ва бошқа ҳолатлардан норози бўлиб ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати ўрганилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 28.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Н.Эшназарова ва Ч.Шайманова даъвогар Н.Бегнаевага тегишли бўлган Яккабоғ тумани “Хўжаилғор” МФЙ Хўжаилғор кўчасида жойлашган намунавий лойиҳалар асосида қурилган 1-44-рақамли турар жойдан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 08.09.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур ижро варақасига асосан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига кўра, ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан қарздор Н.Эшназарова ва Ч.Шаймановаларга кўпи билан ўн беш кунлик ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ушбу берилган ихтиёрий муддатда қарздорлар томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни бажаришдан бўйин товлаб келган.
Ижро ҳаракатлари даврида, жорий йилнинг 10-октябрь куни қарздор Н.Эшназарова Олий судининг 12.10.2022 йилдаги фуқаролик ишининг суд қарори ижроси тўхтатилганлиги юзасидан 12-2932-22-сонли хатини бўлимга тақдим қилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 34-36-моддаларига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилган.