Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
БУГУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН! » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

БУГУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН!

Jamiyat / Taʼlim / Siyosat / Sport / Iqtisodiyot / Bayonotlar / Investitsiya / Пост 10-дек, 07:549 887
1992 йил 10 декабрь “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун. 
        
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига  29 йил тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир», деб белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси мустақилликка эътиқодни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни мустақил давлат қуриш йўлида матонат ва жасоратга, сабр-тоқат ва фидокорликка, курашга чақиради, миллий ғурурни уйғотади. 
       
Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий чиқишлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари, юқори аҳамиятли тадбирлар, турли давлат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига эътиқод ва ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифода этади..
     
Давлатимиз мадҳияси - тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.   
Бизни ва фарзандларимизни ғалабага ундаб турувчи ҳаёт қўшиғимиздир!

Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин жаҳон ареналарида туриб Ватан мадҳиясини баралла куйлайверсин!

Чунки мадҳиямиз — ғолиблик, ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир.

Ушбу байрам барча тумандошларимизга муборак бўлсин!!
 

Яккабоғ тумани ҳокими 
Абдуллаев Лутфиддин Жўраевич
 

Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR