Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғда Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ташкил этилди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғда Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ташкил этилди

Siyosat / Пост 27-мар, 14:189 756
Яккабоғда Жанубий ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари Қўмондонлиги, Давлат хавфсизлик махсус чегара қўшинлари Қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бошқармаси, Ички ишлар вазирлигига қарашли халқаро Аэропортларни қўриқлаш батальони, тоифаланган объектларни қўриқлаш Қўмондонлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи ҳамда Ёшлар агентлиги иштирокида Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ташкил этилди.


Ушбу фестивалда туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев, Жанубий-Ғарбий округ бошқарма бошлиғи Алихон Нозимов, фахрийлар кенгаши раиси Маъруф Шарипов ҳамда Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаровлар сўзга чиқиб, барча фестиваль иштирокчиларини табриклаб, омад тиладилар.


Фестиваль доирасида ҳарбий хизматчиларнинг спортнинг қўл жанги бўйича чиқишлари, фахрий қоровул, чегара қўшинларининг хизмат итлари ва Қарши шаҳар горнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри чиқишлари намойиш этилган бўлса, спортнинг тош кўтариш, арқон тортиш, пневматик милтиғидан ўқ отиш, волейбол ва футбол турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкил этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR