Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
ЯККАБОҒ ТУМАНИДАГИ САХОВАТ УЙИГА "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ" ЕТИБ КЕЛДИ » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

ЯККАБОҒ ТУМАНИДАГИ САХОВАТ УЙИГА "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ" ЕТИБ КЕЛДИ

Жамият / Пост 02-июн, 18:319 1 072
Жорий йилнинг 6 март санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўзтказилган селектор йиғилишида Яккабоғ туманидаги «Саховат уйи»да истиқомат қилувчи нуронийларга "Президент совғаси" сифатада микроавтобус олиб берилиши таъкидланган эди.

Бугун Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев тумандаги «Саховат уйи"да яшовчи нуронийларнинг ҳолидан хабар олиб, "Президент совғаси"ни топширди ҳамда уларга доимо ҳурматли Юртбошимиз эътиборида эканликларини таъкидлади.


Шунингдек, туман ҳокими барчани ушбу қувончли онлар билан табриклар экан, меҳр-мурувватга, эътиборга муҳтож нуронийлар билан тез-тез учрашувлар ташкиллаштириш, улар учун маданий-маърифий тадбирлар уйиштириш ва "Президент совғаси" яни микроавтобус билан Ўзбекистон ҳудудидаги диққатга сазовор тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилишини айтиб ўтди.

Мана бугун президентимиз ҳам вилоят, туман ҳокимларимиз ҳам бизларга эътибор бермоқдалар. Бу эътибордан биз жудаям хурсандмиз. Энди" Президент совғаси" билан зиёратгоҳларга бориб, юртимиз тинчлиги абадий бўлишини тилаб дуолар ўқиймиз дейди "Саховат уйи"да истиқомат қилувчи нуронийларимиздан бири.



Маълумот ўрнида: Яккабоғ туман "Чўмич" МФЙда жойлашган «Саховат уйи» 1985 йил ташкил топган бўлиб, унинг сиғими 160 нафар кишига мўлжалланган. Aйни дамда 120 нафар нуронийлар саховат уйида истиқомат қилмоқдалар.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР