Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ ҳокими "Татар" ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғ ҳокими "Татар" ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди

Жамият / Пост 04-фев, 21:159 982
Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев «Татар» ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди ҳамда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглади.

Дастлаб тумандаги "Муллагул" номли қабристонда олиб борилаётган ишлар билан танишар экан, ушбу ҳудуддаги барча  нуронийлар ёшларга ўрнак бўлиб, биринчилардан қабристоннинг тозалигига доимий эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади.



Туман ҳокими шундан сўнг ички хўжалик йўлларидаги лой кўчаларда, тош тўктирилиши ҳамда унинг махсус техникалар билан текислаш жараёнлар билан танишди ва мутасаддиларга татарликларнинг бирорта ҳам кўчаси эътиборсиз, қаровсиз қолиб кетмаслиги, обод қишлоққа мос ва хос бўлиши, одамларнинг юзида таъмирланган йўлларни кўриб, хотиржамлик ва табассум акс этиши кераклигини айтиб ўтди.


Шунингдек Яккабоғ ҳокими «Қоплондара» қишлоғида сел келиши оқибатида  кўприкни ювиб кетганлиги, битта қишлоқни иккига ажратиб турганлиги, татарлик ёшларнинг мактабга бориш қатнови узоқлашиб қолаётганлигидан ташвишда эканлигини айтиб, бу масала бўйича эртагаёқ керакли мутахассисларини юборишини таъкидлади.

Бундан ташқари ҳоким шу ернинг ўзида қишлоқ аҳли билан учрашув ўтказиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топди ҳамда айрим мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига камчиликларни тезда бартараф этиш кераклиги юзасидан топшириқлар берди.

Лутфиддин Абдуллаев ҳудудни пиёда айланар экан, Татар қишлоқ врачлик пунктида олиб борилаётган ишлар, фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифати билан ҳам танишди ҳамда шифокорларга Инсон саломатлиги - Олий қадриятлигини, масъуллар фуқаролар саломатлиги учун масъулиятни ҳар доим ҳис қилиб турушлари ва худди шундай яшашлари кераклиги таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР