Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
ЯККАБОҒДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

ЯККАБОҒДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ

Jamiyat / Пост 24-мар, 12:189 1 630
Яхши ниятлар ва мақсадлар билан навбатдаги пахтачилик мавсуми Яккабоғ туманида бошланди. Чигит экиш бошланиши аввалида яхши ниятлар билан жонлиқ сўйилиб, имом хатиб томонидан қуръон ўқилди.

Жорий йил Яккабоғ туманида чигит экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида, бу йил ҳам мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди. 94 та чигит экиш техникалари ва отрядлар шакллантирилиб, бу отрядларга тажрибали қишлоқ хўжалиги мутаҳассислар жалб этилди. 


–Бу йил тумандаги 368 фермер хўжалиги томонидан 7300 гектар майдонга чигит экишни мўлжаллаганмиз. Мўл ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири навни тўғри танлаш ва ўз вақтида экиш, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Фарход Жумаев. – Йиллар давомида орттирилган тажрибага биноан деҳқонларимиз бу йил ғўзанинг “Наманган-77” ва “Порлоқ” навларини экишни режалаштирилган. 


Маълумот учун, бугун тумандаги Ж.Миҳлиев ҳудудидаги "Йўлдошев Шаҳзод Дилмуродович" фермер хўжалигида семинар ташкил этилиб, дала майдонларига чигит экилди.

Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Сентябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
INTERAKTIV XIZMATLAR