Яккабоғ туманида 2022 йил ҳосили учун "E-auksion" АТ деҳқон хўжаликларини ташкил этиш бўйича семинар ташкил этилди.
Унда Республика Электрон аукцион савдоларини ташкил этиш маркази рахбари ўринбосари М.Ходжаев, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси И.Жўраев ва Давлат хизматлари маркази вилоят бошқармаси масъул ходими Ў. Расулов ва бошқа масъуллар қатнашди.
Семинарда деҳқон хўжалиги учун ер олиш тартиб қоидалари ва тамойиллари тўғрисида тушунчалар берилди.
Якунда иштирокчилар томонидан берилган саволлар юзасидан тегишли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.