Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келгуси йили пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар ер аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танлов ўтказиш орқали, 10 сотихдан 1 гектаргача ўлчамда, 10 йил муддатга ижарага берилиши таъкидланди.
Яккабоғ туманида ҳам ушбу қарор бўйича амалий ишлар бошлаб юборилиб, ёшлар дафтари ва кам таъминланган оилалар учун 10 сотихдан 1 гектаргача ўлчамда, 10 йил муддатга, жами 1160 гектар ер майдонларини ижарага бериш бўйича жараёнлар бошланди.