Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 57 та таклифларга овоз берилди. » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 57 та таклифларга овоз берилди.

Иқтисодиёт / Пост 07-сен, 15:259 926

Жорий йилнинг 13 августдан 02 сентябр кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 57 та таклифларга овоз берилди. Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли бюджет жамғармасига махаллий бюджетнинг қўшимча манбалари хисобидан 1 653.0 млн сўм ажратилди.

Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 6 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилди. Жумладан:

1-ўрин:
Совуқбулоқ МФЙ Жавоғи кўчасини асфальт қилиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 200.0 млн сўм) -4243 та овоз тўплади;

2-ўрин:
Қўшчинор МФЙ Ғуржоб ва Танипар ички йўлларини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 180.0 млн сўм) -4021 та овоз тўплади;

3-ўрин:
2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида сунъий қопламали майдон ва воркоут майдончаси қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 400.0 млн сўм) -1793 та овоз тўплади;

4-ўрин:
Қўшчинор МФЙ Танипар қишлоғида қабристон барпо этиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 250.0 млн сўм) -1543 та овоз тўплади. 

5-ўрин:
Шерози қишлоғидаги қабристонда қўшимча бино  ва тахоратхона барпо этиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 150.0 млн сўм) -1469 та овоз тўплади;

6-ўрин:
Фаровонлик МФЙ биносини қуриш бўйича киритилган таклиф (суммаси 300.0 млн сўм) -1346 та овоз тўплади;
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР