Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Расмий Муносабат » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Расмий Муносабат

Jamiyat / Пост 06-июл, 19:519 574

Ижтимоий тармоқларда “Ҳудудимизда хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратилса эди” мазмунидаги хабарга нисбатан расмий муносабат

Ушбу бўйича шуни маълум қиламизки, 2022 йилда Яккабоғ туманида Инвестиция лойиҳалар- 31 та қиймати 643 млрд 241 млн сўмлик лойиҳалар тасиқланиб, 1054 нафар иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
         
Жорий йилда мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 5 йиллик Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, 2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилиши кўзда тутилган.


Шунга кўра, Яккабоғ туманида ҳам  аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада рағбатлантириш асосий вазифа сифатида белгиланган.


Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш масалаларида 2021 йил 12-ойи давомида Яккабоғ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 5409 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилган хамда руйхатга олинган, шундан 2861 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.
 
Руйхатга олинган 5409 нафар фуқаролардан  1398  нафарига тумандаги турли корхона ва ташкилотларга ҳар хил соҳалар бўйича доимий ишга жойлаштирилишига кўмаклашилди, шундан 715 нафари хотин-қизларни ташкил этади, шунингдек 1384 нафар фуқаролар ( 903 нафари хотин-қизлар) (642 нафар фуқаролар такрорий), мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб ушбу фуқароларнинг иш хақлари учун 1 439.2 млн сўм маблағлар иш хаққи қилиб ҳисобланиб фуқароларга тўлаб берилган.

Шу жумладан 831 нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилди, шундан 438 нафари хотин-қизлар.
 
Ишсиз деб эътироф этилган фуқаролардан  507 нафари (207 нафар хотин-қиз) қайта касбга ўқитишга йуналтирилди. Ушбу ўқишга йўналтирилган фуқароларга стипендия учун 392.8 млн сўм, ўқитувчининг иш ҳаққи учун 222.6 млн сўм маблағлар тўлаб берилган. Тадбиркор аёл уюшмаси ҳамкорлигида 66 нафар хотин- қизлар тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш буйича қисқа курсларга ўқитилган, 324 нафар фуқароларга  630.4 млн сўм миқдорида ишсизлик нафақаси тайинланиб тўлаб берлиган, шундан 231 нафари  хотин-қизларни ташкил этди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  № 5094- сонли қарорига асосан 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига асосан январ-декабр ойларида  1751 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилиб, шундан йил якуни бўйича амалда   1952 та иш ўрни яратилди ёки режа 147,9 фоизга бажарилди.


Субсидия ажратиш бўйича 2021 йил 12 ойи  давомида 344 та кам таъминланган оилаларга  292,7 млн сўм субсидиялар ажратилди.


Шундан;  суғориш воситасини ўрнатиш учун  19 та фуқарога 44.2 млн сўм,  18 та фуқарога енгил конструксияли иссиқхона қуриш учун 134.6 млн сўм, 13 нафар фуқароларга  тикув машинаси олиб бериш учун 27.3 млн сўм,  183 та оилаларга  уруғлик, ниҳол кўчатлар олиш учун 86.5 млн сўм субсидиялар ажратилди. Квота иш ўринларини ортиқча бажарганлиги учун 7 нафар фуқароларга 30.3 млн сўм, Тадбиркорликка жалб этиш  ҳисобига рўйхатдан ўтказиш учун 104 нафар фуқароларга 31.9 млн сўм субсидиялар ажратилган. Ажратилган субсидияларнинг 114 таси ишсиз ёшларга ажратилган.

2022 йилнинг 1-чорагида аҳоли банлигини таъминлаш бўйича туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 1922 нафар фуқаролар турли масалалар билан мурожаат қилган хамда рўйхатга олинган, шундан 950 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади.
  
Рўйхатга олинган 1922 нафар фуқаролардан  369 нафарига тумандаги турли корхона ва ташкилотларга ҳар хил соҳалар бўйича доимий ишга жойлаштирилишига кўмаклашилди, шундан 156 нафари хотин-қизларни ташкил этади, шунингдек, 269 нафар фуқаролар (165 нафари хотин-қизлар) (170 нафар фуқаролар такрорий), мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб ушбу фуқароларнинг иш хақлари учун 244.6 млн сўм маблағлар иш хаққи қилиб хисобланиб, фуқароларга тўлаб берилган.
  
Шу жумладан 204 нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилган ҳамда иш изловчи сифатида руйхатга олинган, шундан  150 нафари хотин-қизлар. Ишсиз деб эътироф этилган ҳамда иш изловчи сифатида руйхатга олинган  фуқаролардан 156 нафари (134 нафар хотин-қиз) қайта касбга ўқитишга йуналтирилди. Ушбу ўқишга йўналтирилган фуқароларга стипендия учун       76.3 млн сўм, ўқитувчининг иш хаққи учун 59.4 млн сўм маблағлар тўлаб берилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  № 5094- сонли қарорига асосан 2022 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига асосан,  550 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилиб, шундан 1-чорак якуни бўйича амалда   604 та иш ўрни яратилди ёки режа  109.0 фоизга бажарилди.


Субсидия ажратиш бўйича 2022 йил январ - март ойлари  давомида   212 та кам таъминланган оилаларга  237.1 млн сўм субсидиялар ажратилди.

Шундан;  суғориш воситасини ўрнатиш учун  11 та фуқарога енгил конструксияли иссиқхона қуриш учун 88.6 млн сўм, 76 нафар фуқароларга  тикув машинаси олиб бериш учун 132.7 млн сўм,  110 та оилаларга уруғлик, ниҳол кўчатлар олиш учун 39.6 млн сўм, 1 та фуқарога 2.1 млн сўм, субсидиялар ажратилди. Квота иш ўринларини ортиқча бажарганлиги учун 3 нафар фуқароларга 3.8 млн сўм, тадбиркорликка жалб этиш ҳисобига рўйхатдан ўтказиш учун 4 нафар фуқароларга 1.1 млн сўм, Ҳунармадлар уйишмасига аъзолик бадалини тулаш учун 18 нафар ишсиз фуқароларга 9.7 млн сўм субсидиялар ажратилган.Ажратилган субсидияларнинг 31 нафари ишсиз ёшлар ва 192 нафари ишсиз хотин-қизларга ажратилган.


2022 йилнинг келгуси чоракларида  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан: 1452 нафар иш изловчи фуқароларни (шундан 564 нафар хотин-қизлар, 455 нафар ёшлар) ишга жойлаштириш, 444 нафар касб-ҳунар ўрганиш, қайта ўқиш истагида булган ишсиз фуқароларни (шундан 316 нафар хотин-қизлар, 159 нафар ёшлар) касб-ҳунарга йуналтириш, 667 нафар фуқароларни (шундан 283 нафар хотин-қизлар, 247 нафар ёшлар)  мавсумий ҳақ туланадиган жамоат ишларига жалб этиш, 179 нафар ишсиз ва иш изловчи фуқароларга (шундан 98 нафар хотин-қизлар,  73 нафар ёшлар) томорқасида фойдаланиш мақсадида субсидиялар ажратилиши режалаштирилган.


Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR