Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг туман аҳлига Мурожаатномаси » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг туман аҳлига Мурожаатномаси

Tuman / Jamiyat / Taʼlim / Siyosat / Sport / Iqtisodiyot / Bayonotlar / Investitsiya / Пост 17-дек, 15:169 749
2021 йилда Яккабоғ туманида амалга оширилган ишлар ва 2022 йилга мўлжалланган режалар, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича олдинда турган вазифалар тўғрисида туман ҳокими Л.Абдуллаевнинг 
МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари!
 Сизларни куни кеча нишонланган қўшалоқ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Давлат мадҳияси қабул қилинганининг            29 йиллик тантаналари билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Қадрли юртдошлар!

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни кўриб, буларнинг барчаси халқимиз манфаатларини таъминлаш, Ватанимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш йўлида узоқни кўзлаб юритилаётган оқилона сиёсатнинг самараси эканига ҳар биримиз амин бўлмоқдамиз.
Ниҳоясига етаётган 2021 йилни (ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили) якунлаб, янги 2022 йилни қарши олиш арафасидамиз.

Бугун Сизлар билан биргаликда якунланаётган йилни сарҳисоб қилиб, келгуси йил учун устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.

Яккабоғ тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Умумий ер майдони 1,3 минг кв.км бўлиб, бунда аҳоли зичлиги 1 км.кв жойга                 207 кишини ташкил қилади. Яккабоғ тумани Шахрисабз, Қамаши ва Чироқчи туманлари билан чегарадош.
Туманда суғориладиган ер майдони 21,3 минг гектар бўлиб, шундан 7,3 минг гектари пахта экиладиган, 8 минг гектари ғалла экиладиган,  4,8 минг гектари боғ ва 1,2 минг  гектари узумзорлардан иборат.

Аҳоли сони 269,6 минг кишини, шундан меҳнат ресурслари сони 143,4 минг, иқтисодий фаол аҳоли сони 107,8 минг, иқтисодий нофаол аҳоли сони 35,6 минг, иш билан банд аҳоли сони эса 96,8 минг кишини ташкил этмоқда.
 
Иш билан банд аҳолининг 28,5 минг нафари расмий секторда,               57,5 минг нафари норасмий секторда, 10,8 минг нафари хорижга ишлаш учун кетганлар ҳисобланади.

I.Иқтисодий соҳа

Туманида 2021 йил январ-декабр ойларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми 625 млрд.сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 113,8 фоизга, қурилиш пудрат ишлари хажми 290,7 млрд.сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 100,4 фоизга, қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари етиштириш хажми 1933,1 млрд.сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 102,4 фоизга, хизматлар ҳажми 596,8 млрд.сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 119,1 фоизга ўсиши таъминланди

Аҳоли жон бошига:
- саноат маҳсулотлари 2 млн 313 минг сўмни;
- қурилиш ишлари 1 млн 85 минг сўмни;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6 млн 633 минг сўмни;
- хизмат кўрсатиш хажми 2 млн 209 минг сўмни ташкил қилмоқда. (2-слайд)
Бугунги кунда тумандаги мавжуд кичик бизнес субъектлари сони 4970 та, шундан, 2661 та юридик корхоналар (673 та савдо, 473 та саноат, 221 та қурилиш, 302 та хизмат кўрсатиш ва 992 та бошқа корхоналар) ҳамда 2309 та якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда.

Шу билан биргаликда туманда 2021 йил январ-декабр ойларида               746 та янгидан кичик безнис субъектлари ташкил этилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351 та (190 %) га кўп янгидан кичик бизнес субъектлари ташкил этилди.

Эътиборлиси, йил бошида 118 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатмаётган эди.

Олиб борилган саъйи ҳаракатлар фаолиятсиз корхоналарнинг муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш натижасида йил бошидан буён барча 118 та фаолиятсиз корхоналар фаолияти қайта тикланди.

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
16 февралдаги “2021-2023 йилларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Яккабоғ туманлари марказларини ободонлаштириш ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
74-сонли қарорига асосан январ-декабр ойларида 230,7 млрд.сўмлик 57 та лойиха ишга туширилди. Натижада туман аҳолиси учун 1014 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан:
-саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида қиймати 181,7 млрд.сўмлик 49 та лойиха;
-йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникацияни ривожлантиришда қиймати 0,4 млрд.сўмлик 1 та лойиҳа;
-ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантиришда қиймати 8,4 млрд.сўмлик 2 та лойиҳа;
-бошқа соҳа тизимларини яхшилашда қиймати 40,0 млрд.сўмлик 6 та лойиҳа амалга оширилди. (4-слайд)
Инвестиция дастурига мувофиқ туманда 2021 йилда умумий қиймати 444,9 млрд.сўмлик 70 та лойиҳалар ишга туширилиши ва жами 922 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди.

Ўтган 11 ойда режалаштирилган лойиҳалардан умумий қиймати              274,3 млрд.сўмлик жами 69 та лойиҳалар (99 фоиз) ишга туширилди ва 517 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилди.(5-слайд)
Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 13 майдаги ПҚ-5113-сон қарорига асосан, хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш учун туманда 23 та лойиҳаларга 17,2 млрд.сўм кредит ажратиш ҳисобига 356 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган бўлиб бугунги кунгача 19 та лойиҳаларга 11,3 млрд.сўм кредит ажратилди ва қолган 4 та лойиҳаларга йил якунига қадар кредит ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек яна 10,1 млрд.сўмлик 12 та қўшимча лойиҳаларнинг манзилли рўйҳати шакллантирилиб дастлабки мониторинг қилишлари учун вилоят ишчи гурухига тақдим этилди.

Жорий йил давомида 425 нафар тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан 431 та муаммоли масалалар бўйича Бош вазир қабулхонасига мурожаат қилишган.
 
Бугунги кунгача, 431 та муаммоли масалалар кўриб чиқилиб  таҳлил қилганда,
 48,4 фоиз мурожаатлар ёки 209 таси кредит масалалари бўйича;
16,2 фоиз мурожаатлар ёки 70 таси ер ажратилишт бўйича;
 1,6 фоиз мурожаатлар ёки 7 таси рухсатнома ва лицензия масалалари бўйича;
4,6 фоиз мурожаатлар ёки 20 таси инфратузилма объектларига уланиш бўйича;
1,6 фоиз мурожаатлар ёки 7 таси солиқ масалалари бўйича;
27,6 фоиз мурожаатлар ёки 118 таси бошқа масалалар бўйича эканлиги аниқланди.
Мазкур мурожаатларнинг 275 таси (64 %) ижобий ҳал этилган, 156 таси (36%) га тушунтириш берилди. (7-слайд)
Бюджетга тушумларни жалб қилиш натижалари ҳақида сўз юритадиган бўлсам, ўтган 11 ой давомида бюджетга 79,8 млрд.сўм жалб қилиш режалаштирилиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида бюджетга 15,4 млрд.сўм ортиқча тушум жалб этилишига эришилиб, режа 119,3 фоизга бажарилиши таъминланди. Йил якунига қадар ҳам бюджетга 7,5 млрд.сўм туширилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқганмиз ва белгиланган 79,4 млрд.сўм прогноз кўрсаткичи 128,7 фоизга ортиғи билан амалга оширилади.

Шу билан бирга, туман маҳаллий бюджетига декабрь ойи якунига қадар қўшимча захираларни аниқлаган ҳолда қўшимча 2,0 млрд.сўм тушум таъминланади.
Қўшимча заҳираларни аниқлашда асосан қуйидаги йўналишларни алоҳида эътиборга оламиз:

 -юридик шахсларда жорий ҳисобланган солиқлар ҳисобига 605 млн.сўм;
 -жисмоний шахслар ҳамда ЯТТлардан ундириладиган солиқлар ҳисобига 165 млн.сўм;
-камерал солиқ назорат ҳисобига 220 млн.сўм;
-солиқ қарзини ундириш ҳисобига 370 млн.сўм;
 -онлайн назорат касса машиналарини ўрнатиш ҳисобига                         50 млн.сўм;
 -бошқа тушумлар (бож, йиғимлар, жарималар) ҳисобига 540,0 млн.сўм солиқлар туширилишини ҳисоб-китоб қилиб чиқдик.

Туманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг               2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                666-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида январ-сентябр ойларида 287 та фойдаланилмасдан бўш турган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бўйича ДСИнинг маълумотлар базасига киритилди.

Шундан, 130 та бўш турган биноларга 458,9 млн.сўм мол-мулк  ва ер солиғи, 106 та бўш турган биногаларга 1,2 млрд.сўм ер солиғи, 176 та буш турган биноларга 1,96 млрд.сўм оширилган миқдорда солиқ ҳисобланди.

Жами бўлиб туман бўйича 287 та фойдаланилмасдан бўш турган биноларга нисбатан 3,6 млрд.сўм солиқ ҳисобланган ва шундан                    37,9 млн.сўми ундирилди.

2021 йилда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун  ижтимоий дастурлар доирасида 1 минг 295 та лойиҳага 35,2 млрд.сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Шундан:
-Ҳар бир оила- тадбиркор дастури доирасида 34,7 млрд.сўм;
-Ҳунармандчилик йўналишида 0,3 млрд.сўм;
-Хотин-қизлар жамғармасидан 0,1 млрд.сўм;
-Фермерлар кенгашидан  0,1 млрд.сўмлик  кредитлар ажратилди.

Туманда жорий йилнинг январ-дакабр ойларида 16 та корхоналар                             15,5 млн.долларлик экспорт амалга оширилди.(9-слайд)
Жумладан, 12,7 млн.долларлик саноат ва 2,8 млн.доларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилинди. Экспортёр корхоналар сони 3 тага кўпайиб уларни сони 18 тага етказилди. Экспорт географияси 2 тага кўпайди.

2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига асосан январ-ноябр ойларида 1156 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилиб, амалда 1580 та иш ўрни яратилди ёки режа 136,7 фоизга бажарилди.
2021 йил 1 декабр ҳолатида ишсизлар сони 10620 нафарни, ишсизлик даражаси 9,9 фоизни ташкил этди (2020  йилда  ишсизлар сони 11675 нафар, ишсизлик даражаси 11 фоизни ташкил этган).

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 4282 нафар ишсиз фуқаролар руйхатга олиниб, шундан:
1024 нафари доимий иш ўринларига банд қилинди;
1368 нафари вақтинча жамоат ишларига жалб этилди;
230 нафарига субсидия ажратилди;
375 нафари кайта касбга йуналтирилди;
837 нафари хисобот ойи охирида иш изловчи сифатида рўйхатга олинди;
448 нафари ижтимоий ҳимояга олиниб, уларга ишсизлик нафақалари тўланди.

Йил бошидан буён иш сўраб мурожаат этган жами 2 минг 80 нафар ёшлардан 1 минг 143 нафарининг бандлиги таъминланди. Жумладан,                              439 нафари доимий иш ўринларига, 374 нафари эса жамоат ишларига жалб этилди, 109 нафар ёшлар субсидия ажратилди, 221 нафар ишсизлик нафақалари тўланди. Қолган ёшлар иш изловчи сифатида рўйхатда олинди.

Туманда 2021 йил 1 январь ҳолатида четга кетганлар 14 минг 935   нафарни, шундан ишлаш учун кетганлар 10 минг 777 нафарни ва жорий  йилнинг 11 ойида четдан қайтганлар 2 минг 809 нафарни ташкил этади.
Четдан қайтган 2 минг 809 нафар фуқароларнинг (509 нафари хотин-қизлар, 1 минг 147 нафари ёшлар) ҳозирги кунда 1 минг 249  нафарининг бандлиги таъминланди.

Бандлиги таъминланмай қолган 1 минг 560 нафар мигрантлардан                 746 нафари норасмий ишлар билан банд, 814 нафари чет элга ишлаш учун қайтиб кетувчиларни ташкил этади.(10-слайд)
2021 йил 1 декабр  ҳолатида “Темир дафтар”да жами 368 та оила қолган (оила аъзолари 1 минг 420 нафар, меҳнатга лаёқатлиси 46 нафар).

2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил                13 июлдаги ПФ-6260 фармонига асосан “Темир дафтар”да турган оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига 500 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилиши муносабати билан 2021 йилда 15 августдаги                      1-сектордан 8 та оила, 2-сектордан 107 та оила, 3-сектордан 90 та оила, 4-сектордан 19 та оилалар халқ депутатлари туман кенгаш қарорига асосан “Темир дафтар”га киритилди.

Шу маносабат 2021 йил 23-25 август кунлари “Темир дафтар”да турган 364 та оилаларнинг 693 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандларига жами 346 млн 500 минг сўм пул маблағи тарқатилди.

II.Қишлоқ хўжалиги
Туманни январ-ноябр ойларида ривожлантириш мақсадида иқтисодий ўсиш омиллари (драйверлар)ни белгилаб олинди. Жумладан:
Тумандаги Ж.Михлиев, К.Ашуров, Хисор, Турон ҳамда Қизилсув ҳудудларидан жами 1000 гектар интенсив боғзор ташкил этиш учун 36 та лойиҳа ташаббускориларига ер майдонлари ажратилди.
Лалми ер майдонларида томчилатиб суғориш технологияларидан фойдаланиб, интенсив усулда 880 гектар майдонда боғ ва узумзорлар ташкил қилинди.
Ушбу лойихаларни умумий қиймати 90 млрд.сўмни, шундан                 36 млрд.сўм тадбиркорларнинг ўз маблағлари, 54 млрд.сўми банк кредитини ташкил қилади ва натижада 2000 дан ортиқ янги доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилди.

Туманда 7300 гектар майдонда пахта экилиб, 25 минг 300 тоннадан ортиқроқ пахта етиштирилиб 13 минг 915 тоннага яқин чигит маҳсулотлари олинди.
Жорий йилда эса ғалладан бўшаган 7 минг гектар майдонга такрорий экинлар экилди.
 
Жумладан, 615 гектар дуккакли, 1,8 минг гектар озуқа экинлари,            46 гектар сабзавот, 150 гектар мойли, 4,3 минг гектар тариқ, 10 гектар полиз экинлари экилди.

Ушбу майдонлардан 39,8 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, шундан 200 тонна полиз, 6 минг тонна тариқ, 1 минг тонна дуккакли, 32,6 минг тонна озуқа (ем хашак) маҳсулотлари йиғиштириб олинди.

Туманда жорий йилда 19 та чорвачилик лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган эди.
 
Шундан, январ-декабр ойларида 9 та қорамолчилик, 3 та қўй-эчкичилик, 2 та паррандачилик, 3 та балиқчилик, 1 та туячилик ва 1 та йилқичилик лойиҳалари амалга оширилиб 101 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Жорий йилнинг 11 ойида 19 та лойиҳадан 18 таси ёки (94,7 %) молиялаштирилган, жумладан, 16 та лойиҳаларга 8,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.
Чет давлатлардан 158 бош зотли қорамоллар харид қилиниб, келтирилди.

 Бундан ташқари январ-декабр ойларида “Карпат ола чашмаси” МЧЖ томонидан қуввати 500 тонна бўлган сутни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди.

III.Қурилиш соҳаси
Туманда жорий йилнинг 11 ойида ижтимоий соҳа объектларни қуриш ва таъмирлаш учун 36,4 млрд.сўм пул маблағи ажратилиб               73 мактаб, 2 та соғлиқни сақлаш объекти, 1 та 1,3 млрд.сўмлик янги “Самбо” спорт зали  қуриб битқазилди.
 
Инвестиция дастури асосида 6,3 млрд.сўм пул маблағи эвазига 3 та мактаблар реконструкция ва капитал таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 284-Ф-сонли фармойишига асосан 12,1 млрд сўм пул маблағи эвазига тумандаги 60 та жорий таъмирлаб фойдаланишга топширилди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида эса 8 та мактабларни мавжуд бинолари таъмирланди ва янги қўшимча бинолари қуриб фойдаланишга топширилди.
“Обод қишлоқ” дастури бўйича “Чинобод” МФЙдаги 150-ўринли 21-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносидани 90% га қурилиш таъмирлаш ишлари бажарилиб йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

Мазкур дастур доирасида “Татар” МФЙдаги “Нов” оилавий шифокорлик пунктида жорий таъмирлаш, “Чинобод” МФЙдаги 71-сонли оилавий поликлиникаси филиали реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.

 “Татар” маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларига тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 13 км ичимлик сув тармоғи тортилди ва 2 та янги сув ишноати қурилди натижада  2300 нафар аҳоли хонадонлари тоза ичимлик суви билан таъминланди. Худди шунингдек “Чинобод” МФЙга 3,6 км ичимлик сув тармоғи тортилиб, 1 та сув иншоати янгидан қурилиб фойдаланишга топширилиши эвазига 230 нафар аҳоли хонадонлари тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Дастур доирасида “Татар” МФЙдаги 26,3 км ички йўлга тош-шағал ётқизилди, 10,5 км йўлга асфальт ётқизилди. Бу ишларга жами 6,7 млрд.сўм пул маблағи ажратилиб сентябр ойида жорий таъмирлаш ишлари якунланди.

Шу билан бирга “Чинобод” МФЙдаги ички йўлларни таъмирлаш бўйича жами 11 км шундан 7 км асфальт ётқизиш 4 км тош-шағал ётқилиши учун  2,96 млрд.сўм пул маблағи ажратилиб, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан жорий таъмирлаш ишлари якунланди.

Бундан ташқари инвестиция дастурига бўйича туман тиббиёт бирлашмасининг 50 ўринли юқумли касаликлар бўлими қуриб фойдаланишга топширилди.
Туманнинг “Чайдори” “Толлибулоқ”, “Каттабоғ” ва “Қўшчинор” маҳаллаларига 12,4 млрд.сўм пул маблағи эвазига 42,1 км ичимлик суви тармоқлари қурилиб аҳолига фойдаланишга топширилади.
 
Жорий йилда манзилли дастур доирасида жами 22,9 км шундан 21,9 км тош шағал 1 км йўлга асфальт ётқизиш учун 2,3 млрд.сўм пул маблағи ажратилиб, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий таъмирлаш ишлари ўз ниҳоясига етказилди.

Сайлов олди тайёргарлик бўйича 9,8 км йўлларни таъмирлаш учун 1,5 млрд.сўм маблағ ажратилиб 7,6 км асфаьлт, 2,2 км йўлларга тош-шағал ётқизилди.  
Шу билан бир қаторда туман ҳокимлиги ҳамда тегишли корхона ташкилотлар билан биргаликда ҳашар йўли билан қарийиб 13,0 км йўлларга тош-шағал ётқизилиб жорий таъмирлаб берилди.

“Хиёбон”, “Дарё”, “Дарё Ўғин”, “Сероб”, “Гулистон”, маҳаллаларида мавжуд кўприклар сел сувлари кўп келиши натижасида оқизиб кетганлиги учун 2021 йилги дастур бўйича 5 та кўприкларни реконструкция қилиш учун 6 млрд.сўм пул маблағи ажратилди ҳамда кўприклар тўлиқ қуриб битқазилиб фойдаланишга топширилди.

Жорий йил январ-декабр Татар маҳалласидаги Вори қишлоғининг азалий орзуси ушалиб, қишлоққа 10 км электр ҳаво линияси тортилиб,          1 дона трансформатор ўрнатилди ва қишлоқ аҳолиси электр энергия билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига ва 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 дастурларига асосан 127 км узунликдаги электр узатиш тармоқларида ва 26 дона трансформатор пунктларида                 17млрд.сўмлик янги қуриш, реконструкция ва модернизация ишларини амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, январ-сентябр ойларида 78 км электр узатиш тармоқларида 782 дона устунлар урнатилди ва               20 дона трансформатор пунктларида 4,9 млрд.сўмлик янги қуриш, реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилди.

Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 32 км электр узатиш тармоқлари ва 21 дона трансформатор пунктларида янги қуриш, реконструкция ва модернизация ишлари режалаштирилган бўлиб, 11 ойда 33,6 км электр узатиш тармоқларида 326 дона устунлар ўрнатилди ва 12 дона трансформатор пунктларида 2,4 млрд.сўмлик янги қуриш, реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилди.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш юзасидан 165 км узунликдаги 0,4-10 кВ электр узатиш тармоқлари ва 77 дона трансформатор пунктларида мукаммал таьмирлаш ишлари бажарилди.
 
Бунинг натижасида 30 та махаллалардаги 175,6 минг аҳоли хонадонларига етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати янада яхшиланди.

Шу билан биргаликда Яккабоғ қўрғонидаги туман шифохонасини авария ҳолатидаги 65 ўринли туғруқ комплекси биносини янгидан қуриш бўйича  5,8 млрд.сўм пул маблағи ажратилиб қурилиш таъмирлаш ишлари 93% га бажарилиб йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари дарё ўзинини мустаҳкамлаш бўйича тумандаги “Алакуйлак”, “Гулистон”, “Эски Яккабоғ” маҳалларидан ўтган дарёнинг қирғоқларини сел сувларидан ҳимоя қилиш учун 1,4 млрд.сўм пул маблағи ажратилиб қурилиш ишдари йил якунига қадар тугатилади.

Бунинг эвазига 25 та аҳоли хонадонларнинг уй-жойлари ҳамда                   1 дона қабристон ҳимояланди.
Шу билан биргаликда йил якуни билан туман марказида қурилаётган 5 қаватли 4 та уй-жойлар қуриб битқазилиб фойдаланишга топширилади.
Жорий йил якуни билан тумани “А.Темур”, “Оқтош” ва “Айғиркўл” кўчаларида пиёда ва велосипед йўлакчаларининг қурилиш ишлари ўз ниҳоясига етказилди.

Бунда қурилиш ишларига 5,6 млрд.сўм маблағ ажратилган бўлиб,              5 минг 116 км узунликда велосипед ва пиёдалар йўлакчалари, 4 дона Work out майдончаси, 278 дона тунги ёритиш чироқлари, оралиқ масофаси 200 метр бўлган 26 дона дам олиш майдончалари ва 302 дона темир бетон лотоклар ўрнатилди.

IV.Ижтимоий соҳа
Туманда 2021 йил 1 декабр ҳолатида ижтимоий касалликлар билан ҳисобга олинган беморлар сони 223 нафарни ташкил этиб шундан            115 нафар бемор соғлигини тиклаб ҳисобдан чиқарилди. Бугунги кунгача  11326 нафар бемор ҳисобга олинган бўлиб ижтимоий касалликлар билан ҳисобга олинган беморлар сони 11231 нафарни ташкил этиб            95 нафарга камайди.

Бундан ташқари шифохонада январ-декабр ойларида жами 1595 та бемор, шундан реанимация бўлимига 305 та бемор даволанди. Ушбу даволанган беморларга 45 турдаги 197 млн.сўмлик дори-дармонлар бепул берилди.

Аҳоли саломатлигини сақлашни яхшилаш  ва қулайликлар яратиш мақсадида. Туман тиббиёт бирлашмаси барча даволаш профилактик муассасаларида 118 та тиббий бригадалар ташкил этилиб аҳоли тўлиқ тиббий хатловдан ўтказилди натижада 4 та гурухга ажратилди. Жумладан, “соғлом гурухлилар”  139 минг 257 нафар бўлиб 53,8% ни, “паст хавф  гурухлилар” 60 минг 784 нафар бўлиб 23,5% ни, “ўрта хавф гурухлилар” 52 минг 901 нафар бўлиб 20,4% ни, “юқори хавф гурухлилар” 5 минг 960 нафар бўлиб 2,0% ни ташкил этади.

-Мустақил равишда тиббиёт муассасасига кела олмайдиган 4-гурух  беморларга доимий уйига борган ҳолда тиббий кўриклар ва потранаж ишлари амалга оширилмоқда.

Бирламчи даволаш профилактика муассасаларида Коранавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эмлаш жараёни уюшқоқлик билан олиб борилмоқда, жумладан туманда жами эмланадиган ахоли сони 134 минг 987 нафар булиб, шундан бугунги кунгача 125 минг 398 нафари коранавирусга қарши эмланди, бу 92,9% ташкил этмоқда.

2021 йил август ойидан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 7 та оилавий поликлиника ларга “Саломатлик-3” лойихаси буйича замонавий  7 дона УЗИ аппарати ва 7 дона ЭКГ аппаратлари олиб келинди ва сентябр ойидан бошлаб тўлиқ врачлар ва ҳамширалар билан таъминланиб ахолига диогностик фаолият кўрсатмоқда.

Туманда 2021 йил январ-декабр ойларида жисмоний тарбия ва спортга жалб этилган ёшлар сони 32 минг 323 нафар шундан қизлар 10 минг 454 нафарни ташкил қилмоқда.

Жорий йилда туманда 6 та хусусий тиббий клиникалар ташкил қилинди.

2021 йил январ-декабр ойларида давомида туманда жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан мактабгача таълим муассасалари, умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари, маҳаллалар, хотин-қизлар, корхона ва ташкилотлар ва болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари  иштирокида жами 655 та оммавий спорт мусобақалари ва спорт тадбирлари ўтказилди.
 
Ушбу спорт мусобақаларида жами 66 минг 970 нафар спортчилар қатнашган бўлиб уларни  24 минг 500 нафари хотин-қизлардан иборат.

Маҳаллаларда аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 62 та маҳаллаларда тарғибот гуруҳлари ташкил этилиб, ҳар бир маҳаллага тумандаги  спорт таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган 51 нафар спорт тренерлари бириктирилди.

Туман спортчилари 2020 йилда жами қўлга киритилган медаллар сони 171 бўлган (55 та олтин, 45 та кумуш 71 та бронза) бўлиб. Ушбу кўрсаткич  2021 йилга келиб жами қўлга киритилган медаллар сони 223 тага (Вилоят чемпионлари 81 та, Республика чемпионлари 138 та, Осиё чемпионлари 2 та, Жаҳон чемпионлари 2 та) етказилди.
 
2021 йилнинг 3-6 июн кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган спортнинг самбо тури бўйича Осиё чемпионатида Хўжаева Нигина 3-ўринни эгаллаб бронза медалга,2021 йилнинг 4-6 декабр кунлари Ливан пойтахти Байрут шаҳридадзюдо тури бўйича Осиё Океания чемпионатида Ражабов Суҳроб 100 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
 
Россия давлатининг Қозон шаҳрида Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида ўтказилган спортнинг дзюдо тури бўйичаБахтиёров Шохрух олтин медални,Ражабов Суҳроб бронза медалини қўлга киритган бўлса,2021 йилнинг 6-10 октябр  кунлари Италия Давлатининг Сардиния ороли Облия шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида дзюдо бўйича спортчимиз Ражабов Сухроб Равшан ўғли кумуш медалига,Жўраева Гулҳайё2021 йилнинг 14-17 октябр кунлари Греция давлатининг Салоники шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
 
2021-йил 1-4-ноябр кунлари Франция  давлатида ўтказилган ҳарбийлар ўртасида ўтказилган спортнинг дзюдо тури бўйича Жаҳон биринчилигида  Бахтиёров Шохруҳ 3-ўринни эгаллаб бронза медалини қўлга киритди.

Туманда маданият соҳасини ривожлантириш мақсадида 2021 йил январ-сентябр ойларида маданият марказлари учун 50 млн.сўмга 42 та мўсиқа асбоб-ускуналари туман махаллий бюджет ҳисобидан олиб берилди.

Ҳозирги пайтда тумандаги 102 та умумтаълим мактабларда маданият ва санъат йўналишида 201 та тўгараклар ташкил этиш орқали 2 минг 200 нафар уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

Туман маданият маркази ҳамда “Мевазор” ва “Қурғонча” маданият марказлари қошида фаолият юритаётган кутубхоналарининг ҳар бирида 2 мингдан зиёд китоб фондлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда 200 дан ортиқ ёшлардан иборат ёш китобхонлар ўзлари қизиққан китобларни олиб ўқиб қилиб келишмоқдалар. Шу билан бирга марказ ҳудудидаги ногиронлиги бор аҳолини уйига бориб  кутубхона хизматини  кўрсатиш йўлга қўйилди.

Тумандаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизими доирасида
5001 нафар шундан 1-босқичда 1 минг 923 нафар, 2-босқичда 3 минг 78 нафар хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатилди (қарийб 3,0 млрд.сўм маблағ йўналтирилди). Хусусан;
-1 минг 95 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланлаш ва 378 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш учун 308 млн.сўм маблағ сарфланди.
 
Шунингдек, 206 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилиб имтиёзли кредит ажратилди, 730 нафар аёлларнинг томорқасида даромад олишларига кўмаклашилди;
-629 нафар боқувчисини йўқотган ҳамда эҳтиёжманд, 408 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож ва 1 , 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, 147 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 746 млн.сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди;
Йиллар давомида таъмирталаб уйда яшаб келаётган
130 нафар I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг уй-жойлари         712 млн.сўм маблағ ҳисобидан таъмирланди.
 
Шунингдек, нотурар жойларда истиқомат қилаётган 128 нафар хотин-қизларнинг 236,8 млн.сўмлик ижара тўловлари тўланди, 2 нафар аёллар уй-жой билан таъминланди.

Хотин-қизларнинг 148 нафарига ҳуқуқий, 66 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди ҳамда доимий назоратга олинди.

“Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази” томонидан эҳтиёжманд оилалардаги 450 нафар аёллар пазандалик, бухгалтерлик, бизнес кўникмалари, психология, IT, тикувчилик, сартарошчилик, миллий қўғирчоқчилик, миллий тақинчоқлар, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишлар бўйича ўқитилди;
Оғир ижтимоий вазиятдаги уй-жойга муҳтож 20 нафар хотин-қизларга уйлар берилди, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси орқали 2 нафарига бошланғич тўловлар тўлаб берилди;

Тумандаги 62 та маҳаллалар ҳудудида 62 дан ортиқ ташкилот, корхоналарда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилди;
Оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган 67 нафар аёллар ва болаларга реабилитация воситалари, шундан 64 та ногиронлик аравачаси, 3 та эшитиш мосламаси берилди.

Туман бўйича ночор, 40 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга              12 турдаги озиқ-овқат махсулотлари, тоғли ҳудудларда совуқдан зарар кўрган 40 нафар оилаларга 40 та иситиш мосламаси  ҳамда 120 та иссиқ кўрпалар берилди.

Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида туманда ҳафтанинг жума куни “Оилаларни мустаҳкамлаш куни” деб эълон қилиниб, туман бўйича 92 та оилалар яраштирилди.
Мазкур йўналишдаги салбий ҳолатларни олдини олиш (камайтириш) бўйича “Ғилон тажрибаси” асосида туманнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқилди.
 
Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ҳафтанинг пайшанба кунлари профилактика тадбирларнинг ўтказилиши натижасида профилактика ҳисобда турган 23 нафар хотин-қизларни ишга жойлаштиришга, 13 нафарини саломатлигини тиклашга,                    4 нафарини моддий қўллаб-қувватлашга, 11 нафарини шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тиклаш учун зарур ёрдамлар кўрсатилди.
 
Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган 1 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминди.
 
 “Темир дафтар”да турган 2 нафар уй-жойга муҳтожларнинг уй-жойининг бошланғич тўлови учун 36 млн.сўм ва бошқа турдаги эҳтиёжи учун маблағлар ажратилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида 2020 йил 8 октябрь куни “Жамиятда ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишсиз, даромадсиз, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож ёшлар қатлами билан шаффоф ва манзилли иш олиб бориш мақсадида “Ёшлар дафтари” жорий этилди ҳамда аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Жорий йилда ёшлар тизимни рақамлаштириш, ёшларга берилаётган имтиёзларнинг шаффофлигини таъминлаш, жойларда амалга оширилаётган ишларни 3 босқичда мониторинг қилиш имконини берувчи “yoshlardaftari.uz”ягона электрон платформаси ишга туширилди.

Платформада туман бўйича 18-30 ёшдаги жами 35 минг 676 нафар ёшлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилди.

Маҳаллабай хатлов ва ўрганишлар давомида “Ёшлар дафтари”га     5 минг 244 нафар ёшлар киритилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 1 декабрь ҳолатига, 4 минг 906 нафар (93,1 фоиз) ёшлар, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. Ҳозирда туман бўйича муаммоси ҳал этилмаган ёшларнинг 344 нафари  ёки (6,6 фоизи) дафтарда қолмоқда.

Бундан ташқари “Ёшлар дафтари” жамғармасига 2021 йилда 2 млрд 778,5 млн.сўм маблағ шакллантирилди.
Ушбу маблағларнинг 2 млрд 725,6 млн.сўми 1680 нафар ёшларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланди.
Ҳурматли хамюртлар!

2022 йилда Яккабоғ туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш  мақсадида олдимизда бажарилиши лозим бўлган вазифалар талайгина. Уларни бажариш йўлида елкама-елка туриб, бир-биримизга ёрдам бериб, иш олиб борсак, шубҳасиз, ижобий натижаларга эришамиз.
 
Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ҳамда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қуллаб-қувватлашда молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш, кўрсатилаётган давлат хизматлари бевосита маҳаллага тушириш мақсадида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими 2022 йил 1-январдан ташкил этилмоқда.

Ўйлайманки янги иш бошлаётган “Ҳоким ёрдамчи”лари ҳалқ билан ҳукумат ўртасидаги кўприк вазифасини бажариб туманнинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.
Бундан ташқари 2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида Пахтакор ва Ишкент МФЙларида жами 24,4 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилади.

 Жумладан;
8 км асфалт, 17 км шағал йўл, 25 км ичимлик суви, 2 та сув иншоати янгидан қурилади, 221 та таянч устунлари ўрнатилади, 25 км электр тармоқлари тортилади, 5 та трансформатор яхшиланади, 4 та мактаб реконструкция ҳамда 1 та мактаб мукаммал таъмирланади, 1 та янгидан махалла биноси қурилади, 2,3 км пиёдалар йўлаклари, 46 та тунги кўча ёритиш устунлари ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-32-сонли фармоишига асосан 2022 йилда тумандаги “Айғиркўл” МФЙдаги 18 гектар самарасиз боғ ўрнида “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилади. Бунда 25 та кўп қаватли турар жой, 1 та умумтаълим мактаби ва 1 та мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилади.

Туманда инвестиция, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида 9 та трансформатор янгидан, 13 та трансформатор реконструкция қилинади,  “Мустақиллик” МФЙга 3,2 км ичимлик суви тармоғи тортилади,  “Сандал” МФЙга 150 ўринли янгидан мактабгача таълим муассасаси қурилади, “Дарё” МФЙдаги 57-сонли мактаб реконструкция, “Каттабоғ” МФЙдаги 35-сонли мактаб мукаммал таъмирланади, “Яккабоғ-Самоқ-Татар” автомобиль йўлининг 3 км.даги кўприк реконструкция қилинади,   “Яккабоғ шахрига кириш” жойининг 1 км йўлига асфалт ётқизилиб реконструкция қилинади, мавжуд умуфойдаланувдаги автомобиль йўлларининг 9,6 км  жорий таъмирланади.

2022 йилда тумандаги “Уламжи” МФЙда 1 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан барпо этилиб, 150 нафар бола қамраб олинади ҳамда 16 нафар янги иш ўрни яратилади. “Совуқбулоқ” МФЙ ҳудудидаги 25-сонли ДМТТда қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилади. “Фаровонлик” МФЙ ҳудудида 1 та Давлат хусусий шерикчилигидаги мактабгача таълим ташкилоти ишга туширилади ва 100 нафар бола қамраб олиниб, 14 нафар янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, 30 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши режалаштирилган. 2022 йилда тумандаги мактабгача таълим муассасаларига 1 минг 307 нафар болалар қўшимча  қамраб олиниб, қамров даражаси 60,7 % га етказилади.

2022 йилда 6 ёшли 907 нафар (15 %)  болалар мажбурий бир йиллик бепул бошланғич таълимга қамраб олинади.
 
 Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 2022 йилда амалга оширилиши белгиланган 66 та 721 млрд 895 млн. сўмлик лойиҳаларни белгиланган муддатларида амалга ошириш орқали 1264 та янги иш ўринлари яратилади.
 
2022 йилда тумандаги банд бўлмаган 9,9 минг  аҳолини бандлигини таъминланади. Йил охирига қадар 4,2 минг нафар ишсизлар қолиши қутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарорига асосан 2022 йилда тумандаги 1160 гектар ер майдони фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст хосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартириладиган ерлар ҳисобидан ишсиз фуқаро ва ёшларга 0,25 гектардан 1 гектаргача очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида берилади.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, юртимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш–давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир. Мана шундай эзгу ва шарафли мақсад йўлида кекса-ю ёш барча ватандошларимиз бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қиладилар, янги Ўзбекистон бунёдкори бўлиб майдонга чиқишларига ишонаман», деган сўзлари ҳар биримизнинг фаолиятимизда бош мезон бўлиб хизмат қилади.

Ҳурматли Яккабоғ аҳли!

Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонингизга хотиржамлик, оилаларингизга файзу-барака тилаб қоламан.
 
Эътиборингиз учун раҳмат!






Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR