Маълумот ўрнида: Яккабоғ туманида 2022 йил ҳосили учун 8 минг гектар майдонда ҳар бир гектаридан 40 центнердан жами 32 минг тонна бошоқли дон етиштириш назарда тутилган бўлиб, 14 та экиш отрядлари ташкил қилинган. Тўрт хил навдаги уруғлик экиш 324 та ғалла экувчи фермерларга тақсимлаб чиқилган. Шундан 2 минг гектари очиқ майдонларга, 6 минг гектари ғўза қатор орасига экилса, 7300 гектар майдонга чигит экилади.
Буғдой ризқ - рўзимиз
"Деҳқонларимиз давлатимизнинг ғалла хирмонларини юксалтиришдек, эзгу ният ва мақсадлар билан меҳнат қилмоқдалар. Уларнинг бугунги қилаётган меҳнатлари эртага оиласига даромад келтириш билан бирга халқимизнинг ризқ-рўзини яратади" дейди Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев.