Бугун тумандаги "К.Ашуров" ҳудудидаги "Сувчилар уйи"да Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ирригация бўлими ходимлари билан йиғилиш ўтказди
.
Йиғилишда суғориш мавсумида экин майдонларини сув билан ишончли таъминлаш ва сув танқислигининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаб олиниб, уч нафар ходимдан иборат туман марказий суғориш штаби ташкил этилди, шунингдек, 14 та ҳудудда 90 нафар ишчидан иборат тунги сувни назорат қилувчи гуруҳлар тузилди. Ушбу Ишчи гуруҳ сув ресурсларидан фойдаланишни тўлиқ назоратга олади.
" Тумандаги сув назорати шахсан менининг назоратимда бўлади. Шу мақсадда ҳар бир сектор ҳудудида суғориш штаблари ташкил этилиб, сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш назорат қилинади" дейди туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев.
Йиғилишда сув танқислигини олдини олиш бўйича бошланган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида 100 нафар сувчиларга туман ҳокимлиги томонидан этик ва тунги ёритгич мосламалар тақдим этилди.