Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги

Jamiyat / Taʼlim / Siyosat / Sport / Iqtisodiyot / Пост 07-мар, 18:079 1 183

Ассалому алайкум, мўътабар ва муҳтарама онахонлар,

азиз  ва қадрли опа-сингиллар!

Аввало, барчангизни эзгулик ва гўзаллик байрами
  8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этамиз!



Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, юртимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан ёшларимизни Ватанга муҳаббат,инсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги иштирокини таъминлашда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Бугунги қувончли айёмда дунёда «фидойи» деган сўзга энг муносиб бўлган Она сиймоси олдида таъзим қиламиз. Ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз. Аёл сиймоси яратганнинг тенгсиз мўъжизаси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади

Халқимиз ҳаёти учун долзарб масалаларнинг жамиятга татбиқ этишда нуроний онахонларимизнинг тажрибаси, сабоқлари, зукко хотин-қизларимизнинг фаолияти, билими ва иштироки биз учун битмас -туганмас куч ва рағбат бўлади. 

Аёлга бўлган ҳурмат-эътибор – бу аввало, жамиятга ва унинг  келажагига бўлган ҳурмат-эътибор ифодасидир.


Янги Ўзбекистон – аёл тафаккури, унинг илм зиёси билан янада чароғон бўлади. Аёллар масаласи парламент даражасида кўтарилди. Сенатда алоҳида қўмита, Қонунчилик палатасида эса комиссия фаолияти йўлга қўйилди. Гендер тенгликнитаъминлашбўйича республика комиссиясиўзфаолиятиниолиббормоқда. Юртбошимизнинг  ”Хотин-қизларнингмеҳнатҳуқуқларикафолатлариниянадакучайтиришва тадбиркорликфаолиятиниқўллаб-қувватлашгаоидчора-тадбирлартўғрисида"гиқарори асосидахотин-қизларнингҳуқуқва манфаатларинитаъминлаш, маишийва меҳнатшароитларинияхшилашбўйичамуайянвазифаларамалга оширилиб келинмоқда.

Туманимизда ҳам қайси соҳа ёки   йўналишни олмайлик – бу  жамият қурилиши ёки ишлаб чиқариш тармоқлари бўладими, фермерлик ва тадбиркорлик, тиббиёт, таълим-тарбия, фан ва маданият, санъат   – уларнинг ривожи ва самарасини оширишда хотин-қизларимизнинг муносиб  ҳиссаси борлигини ҳис этамиз. 

Халқ депутатлари туман Кенгашида 33 % аёллар фаолият юритмоқда. Бугунги кундаяккабоғликхотин-қизлар орасида   давлат мукофотларига сазовор бўлганлар, қизларимиз орасида жаҳон чемпионлари деган номга муяссар бўлганлар сафи йилдан йилга ўсиб бормоқда.

Мамлакатимиз Президентининг ҳар бир чиқишларида хотин-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларида кўмаклашиш масаласи устувор қўйилади.


Бугун қўлга киритилаётган улкан зафарларда Сизнинг ҳам улушингиз борлигини, меҳнатсевар ва ташаббускор ўзгаришларга улуш қўшаётганларни ўз дуоларингиз билан қўллаб-қувватлаётганингиз ҳар қандай таҳсинга сазовордир!

Муҳтарам онажонлар, азиз опа-сингиллар, биз сиз билан ҳамиша фахрланамиз! Сиз доимо қалбимиз ардоғидасиз!  Халқимиз бахтига омон бўлинг! Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!


Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевич
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR