Ҳурматли маҳалла фидоийлари!
Сизларни 22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман!
Маҳалла – кишиларнинг муайян ҳудудда биргаликда яшашлари туфайли юзага келган бирлиги. Маҳалла – йирик жамоадир.
Маҳалла – она маскан, соғлом ижтимоий муҳитдир. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри маҳалла аҳолисининг хулқ – атвори, ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради. Шу маънода маҳалла, Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳақиқий демократия дарсхонасидир.
Ўзбекистондаги ана шундай умуминсоний қадриятлар сарчашмаларидан бири маҳалла тизими эканлиги тўғрисида юқорида тўхталиб ўтган эдик. Унинг нуфузини ошириш, ижтимоий, сиёсий, тарбиявий, улкан маънавий масалалардан
биридир.
Қадрли дўстлар!
Сизларни бугунги 22 март Ўзбекистонда маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан қўтлайман!
Маҳаллангиз тинч, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!
Касб байрамингиз барчангизга муборак бўлсин!