Яккабоғда томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Яккабоғ туман ҳокимлиги ҳамкорлигида семинар ташкил этилди.
Мевазор маҳалласида ўтказилган ушбу семинарда аҳоли хонадонларида даромад манбайини ошириш мақсадида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, чорвачилик паррандачилик асаларичилик ва балиқчилик каби кўп тармоқли соҳаларда олиб бораётган амалий ишлар ва ажратилган имтиёзли кредитлар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш, томорқадаги очиқ майдонларда эса мева-узум, полиз ва сабзавот каби кўчатлар экиш лозимлиги ҳам айтиб ўтилди.
Шу куннинг ўзида Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев мевазорлик фуқаролар мурожаатларини ҳам тинглаб, ижроси бўйича мутасаддиларга топшириқлар бериб ўтди.