Вазирлик вакиллари ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишишди
Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакили Шерзод Абдураҳмонов бошчилигидаги бир қатор масъуллар Яккабоғ туманига ташриф буюриб, тумандаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишдилар.
Масъуллар жойларда ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, уларга ажратилган бино ва моддий техник базасини кўздан кечирдилар.
Шунингдек, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича бир қатор тавсия ва топшириқлар бериб ўтилди.