Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
АМИР ТЕМУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

АМИР ТЕМУР СИЙМОСИГА ЭҲТИРОМ

Жамият / Таълим / Спорт / Пост 09-апр, 14:389 385

Бугун юртимизда соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Амир Темур ва темурийларнинг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, бунёдкорлик ва бошқа соҳалардаги улкан меросини ўрганишга қизиқиш жаҳон миқёсида тобора ортиб бормоқда. Юртимиз ва хорижда темурийларнинг дунё цивилизацияси равнақига қўшган улкан ҳиссасига оид кўплаб бадиий, публицистик асарлар яратилмоқда, илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Буларнинг бари Соҳибқирон Амир Темур шахсияти ва уни улғайтирган замин, тарихий шарт-шароитга доир янги-янги қирраларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.







Сана  муносабати  билан 9-апрель куни Яккабоғ туманидаги Маданият марказида улуғ саркарда таваллудининг 686 йиллиги тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Амир Темур хайрия жамғармаси раиси I.Мейлиев буюк бобокалонимизнинг ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан бири эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди

Тадбир давомида 2 ҳамда 83-сон умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчи-ёшлари ва туман Маданият бўлими санъаткорларининг ижодий чиқишлари иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР