Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
“Янги Ўзбекистон массивлари” инсон қадри учун хизмат қилади » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

“Янги Ўзбекистон массивлари” инсон қадри учун хизмат қилади

Туман / Жамият / Сиёсат / Пост 05-дек, 23:009 434
Яккабоғ туманида қурилиши режалаштирилаётган “Янги Ўзбекистон массивлари” инсон қадри учун хизмат қилади

Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг видеоселектор йиғилишида келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуриш зарурлиги таъкидланиб,  «Янги Ўзбекистон» массивлари комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилиши қайд этилди.


Бугун ушбу масалалар бўйича Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Қобилжонович Одилов Яккабоғ туманига ташриф буюрди.


Ташриф давомида тумандаги "Айғиркўл" маҳалласида жойлашган самарасиз деб топилган 20 гектардан ошиқроқ боғ ўрнида қарийб 50 дан ортиқ 5-7-9 қаватли “Янги Ўзбекистон массивлари” қурилиши ва ушбу янги мавзеда 1680 ўринли мактаб, 380 ўринли боғча ва тиббиёт муассасалари қурилиши, янги иш ўринлари яратиш мақсадида эса кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этилиши таъкидланди.

Вазир ўринбосари шу куннинг ўзида тумандаги марказий деҳқон бозорига ҳам ташриф буюриб, яратилган шарт-шароитлар талабга жавоб бермаслигини таъкидлади ҳамда янги қурилиши режалаштирилаётган массивдан тўрт қаватли замонавий савдо мажмуаси барпо этиш лозимлигини айтди. 


Шунингдек қурилиши тўхтаб қолган туман марказидаги Амир Темур кўчасининг қарийб 5,5 км йўлларига ҳам аҳамият қаратилиб, бошидан охиригача таъмирланиши кўзда тутилди.

Бундан ташқари вилоят ҳокимининг ўринбосари Акбар Эшонқулов, Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ва ҳоким ўринбосари Дилшод Мингбоев томонидан вазир ўринбосарига бир қатор таклиф ва лойиҳалар айтиб ўтилди.

Маълумот ўрнида: Қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш мақсадида фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса қурилиш битганидан кейин уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади. Тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали сотилади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР