Лутфиддин Абдуллаев тумандаги кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари билан танишди.
Туман ҳокими қурилиш жараёни билан яқиндан танишар экан ушбу уйларни арзон ва сифатли, ёзда салқин, қишда иссиқликни таъминловчи, замонавий қурилиш материалларидан кенг фойдаланган ҳолда барпо этилиши лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, қурилиш ишларидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш зарурлиги юзасидан ҳам топшириқлар берилди.