Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Бозордаги нарх-наволар ўрганилди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Бозордаги нарх-наволар ўрганилди

Жамият / Иқтисодиёт / Пост 28-дек, 14:159 584
Туман ҳокими бозордаги нарх-наво ва одамлар кайфияти билан қизиқди
Шу йилнинг  20 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотидаги айрим камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ҳудудларда ушбу турдаги маҳсулотларнинг етарли захирасини шакллантириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича барча даражадаги ҳокимларга қатъий топшириқлар берилди.
Шунга кўра, бугун Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бошчилигидаги сектор раҳбарлари тумандаги "Истиқлол" озиқ-овқат деҳқон бозорида бўлиб, нарх-наволар билан танишди, сотувчи ва харидорлар билан бевосита мулоқотда бўлди. Озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлаш, нархлар сунъий ошиб кетишининг олдини олиш, айниқса, кундалик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар яқиндан ўрганилди.


Янги йил байрами арафасида олис маҳалла ва қишлоқларда ҳам арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш бўйича туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш  масалалари  бўйича биринчи ўринбосари ҳамда туман солиқ бошқармаси бошлиғига тегишли топшириқлар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР