Ушбу семинарда, фан билан амалиётни бир бирига боғлаб, халқимиз олдида сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни қондириш, Паррандачилик фермер хўжалигини бошлаш истагида бўлган тадбиркорларга керакли билим ва тавсиялар бериш, тўғридан-тўғри “Яккабоғ паррандаси” МЧЖ билан ҳамкорлик қилган ҳолда биргаликда ишлаб, керакли маслаҳатларни олиш ҳамда бу бўйича доимий равишда институтдаги профессор ўқитувчилар билан ҳамкорликда ишлаш асосий мақсад қилиб олинган.
Бундай амалий семинарларнинг эртага юртимизда паррандачилик, қорамолчилик умуман барча йўналишларда ўз фаолиятини бошлаш истагида бўлган тадбиркорларга ката фойдаси тегади ва кутилган натижани беради дейди семинар иштирокчиларидан бири Ҳасан Ҳамроев.