Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Чуброн қишлоғида ўрик, бодом, шафтоли дарахтлари гулламоқда.
Бу воҳага бу йил баҳор эрта келганидан дарак.
Бободеҳқонлар айтганидек, энди буёғига «баҳорини берсин». Зеро, ҳаво ҳарорати яна совиб кетса, эртачи гуллаган дарахтлар мева бермаслиги мумкин.