Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ туманида яшовчи барча фуқаролари диққатига » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ туманида яшовчи барча фуқаролари диққатига

Tuman / Jamiyat / Taʼlim / Пост 24-дек, 09:459 643

Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона Қўмитаси раиси томонидан жорий йилнинг 07 январь кунидаги 31/22 сонли буйруғи яни “Қонунда ғилоф муомалада бўлганлиги ва фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун олинган пиротехника буюмларини топшириш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида”ги  буйруғига асосан туман Ички Ишлар Бўлими Туман Миллий Гвардияси ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда қиш мавсуми бошланиб янги йил байрами арафасида хар хил турдаги нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида туманда мавжуд “Истиқбол озиқ овқат” деҳқон бозори ва барча савдо мажмуаларида пиротехника воситаларини сотишни олдини олиш ва шу борада байрам олди туманимиз болажонларини ҳар хил турдаги нохуш ҳолатлардан асраш мақсадида рейдлар ўтказилиб, ўтказилаётган рейдлар давомида фуқаролар ўртасида тарғибот ишларини олиб борилмоқда.
 
Ҳамкорликдаги хизматлар билан олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишларига қарамасдан туманимиз аҳолиси томонидан яна пиротехника воситалари сотилиши давом этмоқда;
 
Жумладан: жорий йилнинг 18 декабрь куни туманни Турон Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ж.Ғ томонидан 19 дона пиротехника воситасида фойдаланиш вақтида олинган, 20 декабрь куни Янгиобод Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига яшовчи Ш.Ндан 5 блокда 46та қути ва 2300 дона “Британик трения” русумли пиротехника воситаси сотиш вақтида ашёвий далил сифатида олинганлиги ҳамда 21 декабрь куни Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ф.З томонидан сотиш мақсадида олиб юрилган 2 блокда 18 та қути ва 918 дона “Британик трения” русумли пиротехника воситалари олиниб, қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлари расмийлаштирилиб Ўзбекистон Республикаси МЖтК бандларига асосан маъмурий чора кўрилиш мақсадида судга чиқарилганлигини маълум қиламан.
 
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларга асосланиб ва шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида Туманимизда яшовчи барча фуқароларини огоҳлантирамиз. 
    
Яккабоғ туман Фавқулодда вазиятлар 
бўлими бошлиғи подполковник                        Ш.Ч.Қобилов

Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR