Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғдаги Ахборот –кутубхона маркази юз миллион сўмлик янги адабиётлар тўплами билан бойиди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғдаги Ахборот –кутубхона маркази юз миллион сўмлик янги адабиётлар тўплами билан бойиди

Таълим / Пост 30-мар, 22:149 691
Яккабоғ ҳокими ташаббуси билан тумандаги Ахборот –кутубхона марказига  юз миллион сўмлик янги адабиётлар тўплами олиб келинди.


Бугун ушбу китоблар карвони туман кутубхонасига тантанали олиб келинди. Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев барча йиғилганларни ушбу қувончли кун билан самимий табриклаб, туманда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш, таълим муассасалари кутубхоналарини бадиий ҳамда ўқув адабиётлари билан мунтазам таъминлаш борасида амалий ишларимиз мунтазам давом этишини таъкидлади.


— “Ёш китобхон” кўрик-танловида иштирок этиш учун тайёргарлик кўряпман, — дейди Яккабоғ туманидаги  фаол кутубхон Холмуминова Муҳлиса. — Бугун мактабимиз кутубхонасига совға қилинаётган китоблар орасида мен севган буюк адибларнинг асарлари борлигини кўриб, жуда қувондим. Мактабимиз кутубхонаси янада бойиганидан хурсандмиз. Тенгдошларим билан биргаликда бу асарларни албатта ўқиб чиқамиз.


Маълумот ўрнида: Бугун тумандаги Ахборот –кутубхона марказига 10 минга яқин китоблар тўплами етказилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР