Яккабоғда туман ҳокими, депутатлар ва саховатпеша тадбиркорлар кўмагида тумандаги “Фаравон" тўйхонасида 10 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўй қилиб берилди.
Хайрия маросимида туман имом хатиби ташриф буюриб, тадбир ташкилотчиларининг бу эзгу ишларига ривож тилаб, қилинган эҳсонлар учун уларнинг ҳақларига дуо қилди.
Хайрия маросимида туман имом хатиби ташриф буюриб, тадбир ташкилотчиларининг бу эзгу ишларига ривож тилаб, қилинган эҳсонлар учун уларнинг ҳақларига дуо қилди.
Шундан сўнг 10 нафар суннат болажонларга туман ҳокими, депутатлар ва тадбиркорлар томонидан тўй болаларнинг ота-онаси ва ўзларига бош-оёқ сарпо, бир донадан велосипед ва совға саломлар топширилди.
Бир гуруҳ санъаткорларнинг куй-қўшиқлари эса болажонлар қалбига бир олам қувонч олиб кирди.