Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ ҳокими ҳамда ҳарбийлар тумандаги 21-мактабда ёшлар билан учрашди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ ҳокими ҳамда ҳарбийлар тумандаги 21-мактабда ёшлар билан учрашди

Taʼlim / Пост 31-янв, 13:169 943
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Яккабоғ туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабига тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ушбу мактабнинг директори ўринбосари ҳарбий таълим раҳбари Тошбухоров Баҳром Сатторовичга  "Маънавий маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишонини топшириб, ёшларга мана шундай ватанга содиқ, билимли, илмли фарзанд бўлишларини тилаб қолди.

Шундан сўнг Вилоят мудофаа бош бошқармаси, Миллий гвардия бошқармаси ҳамда ДХХ вакилларидан ташриф буйирган бир қатор меҳмонлар, умумий ўрта таълим мактабларидаги бир гуруҳ фаол чақириққача ҳарбий таълим ўқитувчиларини фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлашдилар. 

Тақдирлаш маросимидан сўнг мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури даврага кўтаринки руҳ бағишлади.


Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Сентябрь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
INTERAKTIV XIZMATLAR