Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Улуғбек Узақов иштирок этган семинарда қишлоқ хўжалиги техникаларини шай ҳолатга келтирилиши, чопиқ тракторлари, культиваторлар, чигит экиш сеялкалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг сифатли таъмирдан чиқариш лозимлиги айтилиб, етарли шароитлар яратиш лозимлиги таъкидланди.
Тадбир сўнггида жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди, ҳамда Яратгандан 2022 йил қишлоқ хўжалиги учун баракали келиши сўралди.