Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман аҳлига йўллаган табриги » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ишонч телефони:

+998975897374

Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туман аҳлига йўллаган табриги

Жамият / Пост 09-май, 00:299 421

Инсон зоти борки, хотира билан тирик, қадр билан улуғдир. 

Ўтганлар жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ - халқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш муқаддас одат сифатида қон-қонимизга сингиб кетган.

Ушбу умумхалқ байрамида биз Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган, Ватан учун жонини фидо қилган ота-боболаримиз, фронт ортида оғир меҳнатни бошидан ўтказган қаҳрамон оналаримизни хотирлаймиз. 

Афғонистон урушида ҳалок бўлганлар ва қатағон қурбонларини ёдга оламиз. Умуман олганда, ўтганлар руҳини шод этамиз.

Шунинг билан бирга, мустақиллик йилларида истиқлолимиз йўлида, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтирамиз.

Барчамизга маълумки, фашизмни тор-мор этилишида ўзбек халқи мислсиз қаҳрамонликлар  кўрсатди. Иккинчи жаҳон урушида  қарийб,бир ярим миллион ватандошларимиз иштирок этиб,юз минглаб ҳамюртларимиз урушдан ногирон бўлиб қайтди,  ярим миллион ватандошларимиз жангларда ҳалок бўлди.

Дунё халқлари бошига   мусибат солган машъум уруш ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонатини токи ҳаёт эканмиз, ёдимизда сақлаймиз, миннатдорлик изҳор этамиз!

 Албатта, инсон бор экан – хотира муқаддас! Ҳеч ким, ҳеч нарса унутилмайди!   

Ўзбек халқи Ватан тинчлиги, юрт фаровонлиги йўлида жонини фидо этган фарзандларини, жангу-жадалда қаҳрамонларча ҳалок бўлганжасур ўғлонлари ёдини ҳамиша қалбларда мангу сақлайди.

Ушбу қутлуғ кунларда, юртимизда муқаддас хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан аввало, нуроний отахонларимизни, барча тумандошларимизни чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

Оллоҳ, жонажон юртимиз келажаги йўлида қурбон бўлган, фронт ортини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона меҳнат қилган Яккабоғлик қаҳрамонларимизни,тумандошларимизни барчаларини ўз раҳматига олиб,табаррук ёшдаги оталаримиз ва оналаримизнинг умрларини узоқ қилсин!

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Октябрь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР