Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан соха вакилларига йўллаган табриги. » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ тумани ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан соха вакилларига йўллаган табриги.

Jamiyat / Пост 14-ноя, 09:029 850
АЗИЗ ВА ҚАДРДОН ШИФОКОРЛАР!

Ҳаммамизга маълумки, 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ҳар йили ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Тиббиёт ходимлари куни” байрам сифатида кенг нишонланиб келмоқда.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчиманки, шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки, сизнинг маҳоратингиз, малакангиз, маъсулиятингиз инсонларнинг ҳаёти ва тақдирида муҳим ўрин эгаллайди.

Жамиятимизнинг барча соҳалари қаторида, мамлакатимизда тиббиётнинг ривожланиши, халқимизнинг сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланишлари, шифокорларнинг билимлари, кўникмалари, маҳоратларин оширишлари учун кенг имкониятлар яратиб келинмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида улкан янгиланишлар рўй берди. Биринчи навбатда, муҳтарам Президентимизнинг фармон ва қарорлари асосида соғлиқни сақлаш соҳаси фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштирилди. Халқимизни рози қилиш мақсадида бирламчи тиббиёт тизими фаолиятини тубдан яхшилаш, дори-дармон таъминоти, ҳудудларда ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларни йўлга қўйиш билан боғлиқ кўплаб муҳим вазифалар амалга оширилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат, соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 7 ноябрдаги “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, соҳа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари босқичма-босқич оширилиши ана шу эътибор самарасидир.

Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмизки, Президентимиз томонидан Ўзбекистонда замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун улкан имкониятлар яратилиши асносида шифокорларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз “Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса – давлатдан, бугунги юритилаётган сиёсатдан ҳам рози бўлади”, деб бир неча бор такрорламоқда.

Бутун халқимиз қатори оғир синовлардан ёруғ юз билан мардона ўтаётган замонамизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлган сиз, тиббиёт ходимлари билан барчамиз хақли равишда фахрланамиз.

Шунинг учун бундай улкан вазифалар олдимизда турган экан, сиз азизларни, ўз касбига фидойи бўлган касб эгаларини – яккабоғликлар номидан “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан чин юракдан самимий қутлаймиз ва халқ саломатлиги йўлидаги ишларингиз ҳамиша бардавом бўлишини, тилаймиз!

Албатта, барчангизга, соғлик саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт ва улкан марраларни забт этишингизга тилакдошмиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR