Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Яккабоғ туманида 2021—2022 ўқув йили учун биринчи қўнғироқ чалинди » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Яккабоғ туманида 2021—2022 ўқув йили учун биринчи қўнғироқ чалинди

Taʼlim / Пост 06-сен, 13:389 959
Бугун республиканинг барча умумий ўрта таълим мактабларида бўлгани каби, Яккабоғ туманида ҳам 2021—2022 ўқув йили учун биринчи қўнғироқ чалинди. “Билимлар куни” муносабати билан 39-сонли мактабда ташкил этилган тадбирда Яккабоғ ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ташриф буюриб, йиғилганларни самимий табриклади.

Ушбу тадбирда туман  ҳокими ёшликда олинган билим, тошга ўйилган нақш кабидир! Мактабда, оилада фарзандларимизни ўз-ўзини эмас, миллатни, Ватанни севиш туйғусида тарбиялашимиз керак! Зеро, эзгу мақсадларга юксак маънавият, муқаддас қадриятларимиз, узлуксиз маънавий тарбия орқали эришилади дея таъкидлаб, ўқувчиларга пухта билимларни эгаллашлари кераклигини айтди ҳамда уларга зафарлар тилади.

Шунингдек Лутфиддин Абдуллаев ўз сўзида ўқувчилик хотиралари ҳақида ҳам тўхталиб, мактабда аъло баҳоларда ўқигани, айнан олган билимлари келгусидаги муваффақиятларига пойдевор бўлганлигини алоҳида таъкидлади. 

Яккабоғ тумани халқ таълими бўлимига қарашли 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 2021-2022 ўқув йили бошланишига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.  Тадбир давомида ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлардан кенг фойдаланилди.

Маълумот ўрнида: Яккабоғ туманида жорий йилда  101 та мактаб иш фаолиятини бошлаб, жами 49125 нафар ўқувчиларга 5190 нафар олий маълумотли педагоглар дарс ўтишади. Биринчи синфга қабул қилинган ўқувчилар сони эса 5214 нафарни ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Май 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
INTERAKTIV XIZMATLAR