Учрашувда аҳолини шу вақтгача қийнаб келаётган ичимлик суви, йўл, электр энергияси, каби муаммолари тингланиб, уни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар бериб ўтилди.
"Энди ўзим бошчилигимдаги барча мутасадди ташкилот раҳбарлари тумандаги маҳалларда бўлиб, сиз каби аҳолининг дардини ҳар куни жойига бориб ўрганамиз ҳамда муаммоларни бартараф этиш чорасини кўрамиз. Сиз азиз фуқароларга хизмат қилиб, фаровон турмуш кечиришларингиз учун кеча-ю кундуз хизматдамиз"
дейди туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаев бегишлик фуқаролар билан учрашувда.