Бугунги “Йўғон чўзилиб, ингичка узиладиган “ синовли дамларда эл дардига дармон бўлишни истовчи саховатпеша инсонларнинг кўплиги кишини хурсанд қилади.
Жумладан, Уйғур МФЙ да истиқомат қилувчи фермер Қодиров Бегмахмат ака ўз ҳисобидан 36 кг гўшт маҳсулоти ва пул маблағлари туманимизда яшаётган кам таъминланган, ногиронлиги бор оилаларга эҳсон қилдилар.
Ҳокимлик вакиллари, вилоят, туман депутатлари биргаликда 36 та хонадонга гўшт ва пул маблағири етказиб бериб, беморлар ҳолидан хабар олинди.
Туманимизда бундай саховатли инсонлар кўпайиши қувонарли албатта.Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ хайрли тадбирлар қилаётган саховатли тумандошларимизни бундан кейинги ишларида омадлар ёр бўлсин!