Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг VI-чақириқ 36-сессияси бўлиб ўтди. » Yakkabog' tumani hokimligi rasmiy web sayti

Ishonch telefoni:

+998985550424

Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг VI-чақириқ 36-сессияси бўлиб ўтди.

Siyosat / Пост 25-июл, 06:349 989
Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг VI-чақириқ 36-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари ва туман ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Сессия кун тартибида

✔️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги ВМ-103-сонли, 2018 йил 12 апрелдаги ВМ-285-сонли қарорларининг тумандаги ижроси бўйича уй-жой олувчи (талабгор)ларни тасдиқлаш,

✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг хисоботини эшитиш,

✔️Тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 2021 йил олти ой давомида оширилган ишлар юзасидан хисоботи,

✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармони ижроси юзасидан Яккабоғ туманида амалга оширилган ишлари,

✔️Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан май-июн ойларида амалга оширилган ишлари,

✔️Яккабоғ туманидаги умумий ўрта таълим мактабларидан “Қизил ҳудуд”га кирган умумтаълим мактабларининг таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш ва таълим сифатини ошириш чора-тадбирлари,

✔️Яккабоғ тумани маҳаллий бюджетнинг 2021 йил I-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан йўналтирилган маблағлар,

✔️Тумандаги эхтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ажаратиш,

✔️“Аёллар дафтари” га киритилган ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган ижарада яшаб келаётган хотин-қизларнинг ижара тўловини тўлаш, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг уй жойини таъмирлаш, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган ва қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш,

✔️Сектор раҳбарларининг “Аёллар дафтари”га киритилиб, бандлиги таъминланган ва доимий даромад манбаига эга бўлиб, муаммоси ҳал этилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш,

✔️Сектор раҳбарларининг бандлиги таъминланадиган, даромад манбаига эга бўлмаган, муаммоси ҳал этиладиган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” га киритиш,

✔️Ёшлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ишларини кучайтириш бўйича сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган, муаммоси ўз ечимини топган ёшларни “Ёшлар дафтари”дан чиқариш бўйича Ёшлар ишлари агентлиги Яккабоғ туман бўлими бошлиғи ҳамда сектор раҳбарларининг таклифларини кўриб чиқиш,

✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман Халқ қабулхонаси мудири Б.С.Шовриқовнинг 2021 йилнинг 1-ярмида амалга оширилган ишлар, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар,

✔️Яккабоғ туман прокурорининг, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Жуманов Алишер Абдураззоқовичга 2021 йил  03 июндаги № 15/21-сонли ҳамда Кенжаев Жаҳонгир Чориёровичга 2021 йил 14 июлдаги № 15/21-сонли даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик олиш тўғрисидаги тақдимномалари,

✔️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги “Қишлоқ жойларида кўп квартирали уй-жойларни қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарорига асосан тумандаги “Айғиркўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан аҳоли хонадонларини кўп қаватли уй-жойларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб, туман заҳирасидаги ер майдонини аукцион савдосига қўйиш,

✔️Яккабоғ тумани 2-сектор раҳбарининг 2-чораклик йўл харитаси ижроси каби масалалар кўриб чиқилди.
Ўхшаш янгиликлар

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR